Get Mystery Box with random crypto!

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон | Zafar-Biznes blog💰💵

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали расмийлаштирилган ва имзоланган кредит шартномасини бекор қилиш имконияти мавжуд

Кредит шартномасини бекор қилиш учун таъминот шартномаси тузилмаган бўлиши шарт!

Агар таъминот шартномаси тузилган ва имзоланган бўлса, биринчи навбатда таъминот шартномасини бекор қилиб сўнг кредит шартномани бекор қилиш мумкин

Кредит шартномасини бекор қилиш бўйича битим тўлиқ имзолангандан сўнг имтиёзли кредит олиш учун онлайн топширилган ариза ва ҳоким ёрдамчисининг тавсияномаси ҳам автоматик тарзда бекор бўлади. Кредит шартномасини бекор қилган аризачига oilakredit.uz платформасига қайта ариза топшириш имконияти очилади

Кредит шартномасини бекор қилиш аризачи ёки банк томондан амалга оширилади. Қайси тараф биринчи кредит шартномасини бекор қилиш учун битимни расмийлаштирса, ўша тараф биринчи имзолайди. Кредит шартномаси тижорат банки томонидан бекор қилинса, биринчи банк бошқарувчиси имзолайди, сўнгра аризачи битимни имзолайди

Агар аризачи томонидан кредит шартномасини бекор қилинса, биринчи аризачи, сўнгра тижорат банк бошқарувчиси битимни имзолайди

Кредит шартномаси қўйидаги тартибда бекор қилинади:

1. Оилакредит платформасидаги кредит шартномалари бўлимига кирилади ва кредит шартномалари жадвалининг шартнома бекор қилинган сана устунидаги бекор қилиш тугмаси босилади.

2. Бекор қилиш тугмаси босилганда шартномани бекор қилиш сабабини киритиш учун янги ойна очилади, сабаб тўлиқ ёзилади ва сақлаш тугмаси босилади.

3. Сақлаш тугмаси босилгандан сўнг шартномани бекор қилиш бўйича электрон битим расмийлаштирилади ва иккала томон имзолайди.

Таъминот шартномани бекор қилиш бўйича

Сотиб олувчи Smart Market электрон савдо майдони орқали маҳсулотга буюртма бериб шартнома тузган бўлса, шу шартномани ўзининг шахсий кабинетига кириб бекор қилиши мумкин.
Шартномани бекор қилиш учун сотиб олувчи Smart Market электрон савдо майдонидаги ўзининг шахсий кабинетига ЭРИ калити ёрдамида киради ва «Шартномалар» жадвалининг «шартнома бекор қилинган сана» бўлимидаги «бекор қилиш» тугмасини босади ва «бекор қилиш» тугмаси «имзолашда» тугмасига ўзгаради

Сотиб олувчи «имзолашда» тугмасини босади ва электрон шартномани бекор қилиш бўйича битим шаклланади ва битимни биринчи яратган томон биринчи имзолайди ва иккинчи томон имзолаши билан шартнома бекор бўлади

@TAYYORBIZNESLAR