30 ёшдан ошмаган ва янги турмуш қурган (Турмуш қурганига 3 йилдан ошмаганларга хам) ёшларга ҳонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади.
Ҳукуматнинг 637-сон қарори билан тасдиқланган низомда, мазкур кредитни ажратиш тартиби ва шартлар белгиланган.
Бу кредит хаммага бериладими ? Йўқ, кредитлар ёшларнинг алоҳида тоифаларига гаровсиз асосда ажратилади.
Бунинг учун иш хақиси бор шахс бўлиши керакми ? Йўқ бунда Сизга “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” жамғармалари кафиллик беради
Айнан кимлар у алохида тоифа деганингиз ? улар
1) 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган;
2) янги (иккала томон хам биринчи марта) турмуш қурган;
Банкка хужжат топширилганидан кейин қанча кутиш керак ? Йўқ тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг банк 3 иш кунида ариза берувчига кредит бериш бермаслик масаласини хал этади. Бу кредит қанча муддатга берилади ва имтиёзли даври борми ? Бу кредит 6 ой имтиёзли даври билан 20 йилгача муддатга берилади.