Get Mystery Box with random crypto!

#XUSHXABAR СУБСИДИЯГА АРИЗА ҚАБУЛ ҚИЛИШ 2023 ЙИЛ 1 МАЙДАН | Zafar-Biznes blog💰💵

#XUSHXABAR

СУБСИДИЯГА АРИЗА ҚАБУЛ ҚИЛИШ 2023 ЙИЛ 1 МАЙДАН БОШЛАНАДИ

Расмий банд бўлмаганларга ҳам ипотека кредити ажратилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ–51-сон, 13.04.2023 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг амалдаги тартибига 2023 йил 1 майдан қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизими жорий қилинади;

банкларга қарз олувчи томонидан тўланган дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, субсидиясиз ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилади;

профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталарига имтиёзли шартларда субсидия хабарномаларини бериш тартиби жорий этилади;

уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун олинадиган ипотека кредитлари бўйича берилган субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 4 ой этиб белгиланади;

2023 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишга доир аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2023 йил 1 майдан 2023 йил 1 декабргача қабул қилинади;

2023 йилда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун республика бўйича жами 44 690 та ипотека кредитлари ажратилади.

Мазкур кредитларнинг камида 30 фоизи хотин-қизларга ажратилиши белгиланган.

Ипотека кредитлари бўйича 30 минг нафар шахсга субсидиялар ажратилади.

2023 йил 1 майдан:

қурилаётган кўп квартирали уй-жойларнинг қурилиши якунланган қисмини (қаватларини) банклар томонидан кредит таъминоти сифатида босқичма-босқич гаровга олиш амалиёти жорий этилади;

2025 йил 1 январгача айрим қурилиш материаллари ва хомашё турларини импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

2024 йил 31 декабргача Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан хусусий пудрат ташкилотларига Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга кафиллик ва компенсация тақдим этилади:

компенсация – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун кредитнинг 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қисми бўйича тўланади;

кафиллик – кредит суммасидан қатъи назар ҳар бир кўп квартирали уй-жой учун 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади;

кафиллик ва компенсациялар бериш учун майдони 70 квадрат метрдан ошмаган квартиралар сони қурилаётган уй-жойдаги жами квартиралар сонининг камида 70 фоизини ташкил этиши лозим.

2023 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари (ҳарбий хизматчилар) учун 4 000 та квартира сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилади.

Мурожаат: @ZAFOMONOV

@TAYYORBIZNESLAR