Get Mystery Box with random crypto!

ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ЗАРГАРЛИК УЧУН 50 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ, | Zafar-Biznes blog💰💵

ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ЗАРГАРЛИК УЧУН 50 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ, ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ АЖРАТИЛАДИ

Қарордан
келиб чиқиб, кредитлашга оид ўзгаришлар ҳақида...

Махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификатни олган шахсларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш мақсадлари учун 50 млн. сўмгача гаровсиз имтиёзли кредитлар ажратилади.

Бунда махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификатни олган шахслар тўғрисидаги маълумотлар мос равишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотлар базасидан автоматик тарзда олинади.

Аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида, узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

Бунда узоқ муддатга ижарага олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларининг кредит олиш бўйича аризаларига автоматик тарзда “Е-аукцион” платформаси орқали бириктирилади.

@TAYYORBIZNESLAR