Get Mystery Box with random crypto!

КОНТРАКТ ТЎЛОВИ УЧУН ТЎЛАНГАН МАБЛАҒДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ УШЛАНМА | Zafar-Biznes blog💰💵

КОНТРАКТ ТЎЛОВИ УЧУН ТЎЛАНГАН МАБЛАҒДАН ДАРОМАД СОЛИҒИ УШЛАНМАЙДИ.

САВОЛ;
Аёлим олий таълимда контрактда ўқийди. Мен аёлимни контракт тўлови учун ойлигимдан пул ўтказсам даромад солиғидан озод қилинишим мумкинми ?

ЖАВОБ;
Солиқ кодексининг 378-моддасида, Ўзбекистон Республикасининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўланган маблағлар даромад солиғидан озод қилиниши белгиланган.

Юқоридаги асосга кўра, Сизнинг турмуш ўртоғингизни контракт тўлови учун ойлигингиздан тўлаган маблағингиздан даромад солиғи ушлаб қолинмайди. Фақат бу имтиёз контракт тўлови учун қанча пул ўтказсангиз ўша суммага нисбатан қўлланилади. Яъни, Сиз контракт тўловини ойлигингиздан тўлаганингиз учун даромад солиғидан бутунлай озод бўлиб қолмайсиз. Маблағингизни контракт тўлови учун тўлаганингиздан ортиб қолган қисмига даромад солиғи солинаверади.

Бу каби имтиёздан яна кимлар фойдаланиши мумкинлиги тўғрисидаги юқоридаги нормани соддалаштирадиган бўлсак;

1) Талаба хам ўқиб хам расман ишлаётган бўлса ўзининг контракт тўлови учун ойлигидан тўлаган маблағларидан;

2) Эр-хотин бир-бирини контракт тўлови учун тўлаган даромадларидан;

3) Ота-она 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг контракт тўлови учун тўлаган тўловларидан хам даромад солиғи ушланмайди
.


Каналга уланиш
@TAYYORBIZNESLAR