Get Mystery Box with random crypto!

Запрет масаласида икки муҳим нарса бор: Биринчиси — агар зап | ТАЯНЧ - TAYANCH

Запрет масаласида икки муҳим нарса бор:

Биринчиси — агар запрет ноҳақ қўйилган бўлса, ечса бўлади.
Масалан, регистрациянгиз бор. Бўлганда ҳам уй эгаси билан бирга бориб миграцион қайдга тургансиз. Лекин базада йўқ, деб Сизни запрет қилишди. Бундай запретни ечса бўлади. Қўлингизга ростан регистрация қилдирганингиз ва уй ижараси ҳақидаги шартномани олиб, судга мурожаат қилиш керак.
Ёки иккинчи вазият. Патентни доим тўлаб бораяпсиз. Лекин текширув келиб, патенти куйган, деб запрет қўйишди. Аслида эса патент бор ва кунини кечиктирмай тўлаб бораяпсиз. Бундай запретни ҳам ечса бўлади.

Иккинчиси — агар ростан ҳуқуқбузарликка йўл қўйган бўлсангиз ва запретга тушиб қолган бўлсангиз, унда запретни ечиш учун асос керак.
Масалан, Россия фуқароси бўлган яқин қариндошингиз бўлиши керак. Яқин қариндошлар, деб расмий никоҳдан ўтказилган турмуш ўртоқ, фарзанд ёки ота-оналар киради.
Яна бир асос ўқиш. Кундузги бўлимда ўқиётган бўлсангиз ҳам запретни ечиш мумкин. Ҳуқуқбузарлик қилган бўлсангиз ҳам, кундузги бўлимда ўқиётган талаба бўлсангиз запретни ечса бўлади. Ечиш учун ўқиш ҳақида шартнома, ўқиш жойидан тавсиянома каби ҳужжатлар керак бўлади.

Мана шу икки нарса запретни ечиш учун билиш керак бўлган энг асосий нарсалар. Шуларни билсангиз, зарпетингизни ечса бўладими ёки йўқми, деган саволга ўзингиз жавоб бера оласиз

Фойдали бўлган бўлса, пост билан улашишларингизни сўрайман

Консультация учун сарфлайдиган пулингизни эконом қилиб бердим


@zarnigor1