Get Mystery Box with random crypto!

Россия Федерациясига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланм | ТАЯНЧ - TAYANCH

Россия Федерациясига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланмоқда

2022 йил 18 июлдан Россия Федерациясининг Москва, Қозон ва Санкт-Петербург шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланади. Мазкур йўналишларда қатновлар “Uzautotrans service” МЧЖ корхонасининг Yutong русумли автобусларида амалга оширилади.

18 июлдан бошлаб, ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари “Тошкент” автовокзалидан соат 12:00 да Тошкент–Москва йўналишида қатновлар амалга оширилади. Мазкур йўналишда чипта нархи 1 000 000 сўм;

Тошкент–Қозон йўналишида қатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бажарилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 11:00 да ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи 800 000 сўм;

Тошкент–Санкт-Петербург
йўналишида қатновлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари бажарилади. Автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 16:00 да йўналиш бўйлаб ҳаракатланишни бошлайди. Чипта нархи 1 250 000 сўм.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати