Get Mystery Box with random crypto!

#Зулм_манзаралари 'Мен Андижонданман. Бу ишларга собиқ презид | Tavoze | Muharram 1443

#Зулм_манзаралари

"Мен Андижонданман. Бу ишларга собиқ президентнинг алоқаси борми-йўқми, билмадим, аммо кўп ишлар бўлиб ўтган. Балки умуман хабари бўлмагандир, фақат қўл остидаги югурдакларининг ишидир...

1996-1997 йилларда 1-курсда ўқирдим. 2 та қиз ҳижоб ўрадик. Бизни университет эшигидан ҳар куни ҳайдаб чиқариб юборишарди. Баъзан қўлимиздан ушлаб, "ушлама" десак ҳам судраб олиб чиқиб ташлашарди. Ҳатто бошимиздан рўмолимизни тортиб, ечиб ташлаганлар ҳам бўлган. Лекин биз ҳар куни ҳижоб ўраб университетга келардик. Университетда биронта мард йигит топилмади, "қизларга бундай қилманглар", дейдиган.

Охири "Университетда ўқимайман", деб қишлоғимга қайтдим. Орадан 2-3 кун ўтиб мени университетга чақиришди. Бордим. Фаоллар залига ҳамма факултетларнинг энг яхши талабаларини йиғиб қўйишибди, рўмолимизни ечиш маросими бўлаётган экан.

Мен залга кирмадим, университетдан қочиб чиқдим. Ётоқхонага бориб, нарсаларимни йиғиштириб, уйга кетмоқчи бўлдим. Университет билан ётоқхона оралиғи анча масофа эди, пиёда юрдим.

Шунда орқамдан бир йигит келди-да, менга гапира бошлади. Рўмолни нега ўраганим ҳақида сўради. Мен уни шунчаки бир шилқимда, деб ўйладим. Гапирмадим. Кейин ҳалиги йигит менинг дадам, аям, ака-укаларим, қаерда яшашимиз ҳақида гапира кетди. Мен "бизни танийдиган одам экан-да", деб ўйладим. Кейин менга: "Маҳаллангдагилар дадангни ваҳобий деб ёзиб берди. 3 кун ичида ҳижобингни ечсанг еч-да, ўқишга қайт. Бўлмаса, дадангни умрбод кўрмайсан", деди.

Мен Аллоҳга таваккал қилолмадим. Дадамни танладим...

Кейин ҳеч ким бизни безовта қилмади. Ҳаёт силлиқ давом этди. Аммо менинг ҳаётим силлиқ бўлмади. Қалбим ҳали ҳам жангда: ярми Аллоҳни, ярми дадамни танлайди...

Гулмира"