Get Mystery Box with random crypto!

КИМГА ҚИЙИН ЎЗБЕКИСТОНДА? Ўзбекистондек юртда, Ўрис бўлсанг, | Tavoze | Muharram 1443

КИМГА ҚИЙИН ЎЗБЕКИСТОНДА?

Ўзбекистондек юртда,
Ўрис бўлсанг, қил маззанг.
Ўзбекники ўлсаям,
Сенинг ўлмайди сазанг.

Ўзбекистондек юртда,
Бориб юрмай узоққа.
Тожикларга роҳатдир,
Фароғат бор қозоққа.

Ўзбекистондек юртда,
Яҳудий ҳам тинч яшар.
Насронийу буддавий,
Эркин қадамин ташлар.

Ўзбекистондек юртда,
Арманнинг соқолига,
Бирор кимса осилмай,
Қўядир ўз холига.

Ўзбекистондек юртда,
Черков озод чекловдан.
Бирор украин бола,
Қувилмайди черковдан.

Ўзбекистондек юртда,
Қадри бўлиб бир тийин.
Фақат ўзбекка оғир,
Фақат ўзбекка қийин!

Муслим ўзбекка қийин...

00:49-21.09.2021
Абдурроҳман Мешаян


@A_meshayan
@at_taqva