Get Mystery Box with random crypto!

ИЙМОННИНГ ТАЪРИФИ. Иймон луғатда: тасдиқлаш ва иқрор бўлиш | Tavhid Sadosi

ИЙМОННИНГ ТАЪРИФИ.

Иймон луғатда:
тасдиқлаш ва иқрор бўлиш деган маънони англатади.

Шариатда:
Тил билан айтиш, қалб билан эътиқод қилиш ва тана аъзолари билан амал қилишдир. Тоат билан кўпаяди, маъсият билан камаяди.

Имом Аажуррий (роҳимаҳуллоҳ) айтадилар:

«Иймон – қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор бўлиш ва тана аъзолари билан амал қилишдир. Инсонда мана шу уч хислат жам бўлмаса, мўмин бўлмайди».

Ибн Таймийя (роҳимаҳуллоҳ) айтади:

«Биздан аввал ўтган салафларимиз иймон билан амалнинг орасини ажратмас эдилар. Амал иймондандир ва иймон амалдан. Ким тили билан иймон келтирса ва қалби билан билса ҳамда амали билан тасдиқласа – ана ўша узилиб кетмас мустаҳкам ҳалқадир. Ким тили билан айтса-ю, қалби билан билмаса ва амали билан тасдиқламаса охиратда ютқазгувчилардан бўлади».

(Иймон китоби, 250-саҳифа).

:
@Tavhid_Sadosi