Get Mystery Box with random crypto!

Тавҳидни ўрганиб, унга амал қилаётган, бошқаларга ўргатаётган, | Tavhid Sadosi

Тавҳидни ўрганиб, унга амал қилаётган, бошқаларга ўргатаётган, ўрганишга ҳаракат қилаётган аёллар, Аллоҳнинг нусратига ҳисса қўшаётган аёллардир.

Эр кишининг ишга бориб келишига қадар кетган вақти, бир кун ҳисобида ўн, ўн икки соатни ташкил қилади. Бу вақт мобайнида фарзандлар тарбияси аёл кишининг қўлида бўлади. Фарзандларимиз тарбиясида аёлларимиз ҳиссаси жуда катта.

Зеро, ҳозирги ширк машруълашган даврда тавҳидни ўрганиб, у билан яшаш, мусулмон киши қилиши керак бўлган машаққатли курашдир.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
Дунё матоҳдир. Дунё матоҳининг энг ҳайрлиси солиҳа аёллардир.

[Имом Муслим, ва Насоий ривоятлари]

Ҳадисда айтилган солиҳа аёлдан мурод, яхши аёл эмас. Чунки яхши, тадбирли, пазанда аёллар мушрикаларнинг ичида ҳам топилади. Солиҳа аёл, Энг аввало ўз номига муносиб ҳолда, Роббиси билан орасини тузатувчи, Унинг пайғамбари. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, йўлидан эргашувчи, динини ислоҳ қилувчи, Роббисига рубубиятда, улуҳиятда, исм ва сифатда ҳеч бир нарса ва кимсани шерик қилиб қўймаслик учун Тавҳид илмини ўрганиб, ўргатувчи аёлдир. Ким мана шундай аёлга уйланган бўлса, дунёсини ва оҳиратини гўзал қилибди. Бундай эркак аёлига муҳаббатини изҳор қилиб, ундан рози эканлигини айтиб қўйсин.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар:

Аёл тўрт нарсаси учун никоҳланади: Моли учун, насаби учун, гўзаллиги учун, дини учун. Сен диндорини танла барака топгур.

[Имом Бухорий, ва Имом Муслим ривоятлари]

Ҳақиқатдан ҳам муслима аёл билан яшашда ҳузур ва барака бор. Аллоҳ динимизда собит қилиб, ҳузур ва баракамизни орттирсин. Мен бундай, Опа-сингилларимга Аллоҳдан розилик ва офият сўрайман.
:
@Tavhid_Sadosi