Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли юртдошлар, қадрли халқ таълими тизими ходимлари! Сиз | Respublika tashxis markazi

Ҳурматли юртдошлар, қадрли халқ таълими тизими ходимлари!

Сизларни халқимизнинг энг улуғ байрами — истиқлолимизнинг 31 йиллик айёми билан Халқ таълими вазирлиги жамоаси номидан муборакбод этамиз.

Мамлакатимиз тараққиётини таъминлаш, ёшларимиз билим ва маънавиятини ошириш, фарзандларимизнинг чин ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялаш йўлида олиб бораётган заҳматли меҳнатингиз, фидойилигингиз катта эътирофга лойиқ.

Барчангизнинг касбий фаолиятингизда улкан зафарлар, оилангизга бахт-саодат ва хотиржамлик тилаймиз.