Get Mystery Box with random crypto!

COVID-19 нинг Британия штамми: Болалар хавф остидами? Қиролич | Тош ОИТС. Маркази.

COVID-19 нинг Британия штамми: Болалар хавф остидами?

Қиролича Мария номидаги Лондон университети катта ўқитувчиси Дипти Гурдасанининг айтишича, янги штаммнинг болалар ва 19 ёшгача бўлган ўсмирлар учун юқумлилик даражаси юқори бўлиб, ушбу ёш гуруҳида симптомларнинг пайдо бўлиш эҳтимоллиги юқори.

Касалланган болаларда вирус бир қатор ўзига хос симптомлар билан кечади: чарчоқ кузатилади, аксарият беморлар одамови бўлиб қолади, инжиқлик ва йиғлаш ҳолатлари кўпаяди. Кўпчилик бош оғриғидан шикоят қилади. Шунингдек, симптомлар қаторига қорин ва томоқдаги оғриқлар ҳам киритилган. Коронавируснинг янги штамми билан касалланган деярли барча болаларда тана ҳарорати 37 даражагача кўтарилган, учдан бир қисмидан ортиғида эса иштаҳа йўқолган.

Илк бор Британияда аниқланган коронавируснинг янги тури шу кунга қадар 60 мамлакатда қайд этилган.

@tashoits