Get Mystery Box with random crypto!

Мусулмонларнинг ҳаммалари даъватчи бўлишлари керак! عَنْ سَهْ | Tasadduq Yo Rosulullohﷺ

Мусулмонларнинг ҳаммалари даъватчи бўлишлари керак!

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: وَاللهِ لَأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِهُدَاكَ رَجُلًا وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ حُمْرِ النَّعَمِ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сенинг иршодинг ила бир кишини ҳидоят қилмоғи сен учун қизил туялардан кўра яхшироқдир», дедилар.

#Шарҳ: Мусулмонларнинг ҳаммалари даъватчи бўлишлари керак. Баъзи вақтларда уламолардан кўра оддий мусулмонларнинг даъвати таъсирлироқ чиқади. Масалан, мусулмон табиб ўз тажрибаси асосида тибдаги илоҳий мўъжизаларни далил қилиб, кишиларни Исломга чақирса, қанчалар таъсирли!

Шу каби, бошқа соҳаларнинг одамлари ҳам динини, ўз соҳасини мукаммал ўрганиб, кишиларни Ислом дини ҳукмларига амал қилишга чақирмоқлари лозим. Ана ўшанда ўз бурчимизни адо этган бўламиз.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

@Tasadduq_yo_Rosululloh