Get Mystery Box with random crypto!

Жаннат хазиналаридан бири Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан | Tartil.uz

Жаннат хазиналаридан бири

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар.
Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у жаннат хазиналаридандир», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

“Ал-Азкор” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/tartil_uz