2022-04-11 18:54:58
«Кеча Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг вакиллари Самарқанд вилояти Челак туманидаги Исмоил ал Бухорий жомъе масжидига Маккаи мукаррамадаги Каъбанинг устига ёпиладиган кисва (Каъбапўш)нинг бир қисмини топширдилар. Маълумки, шу йил апрель ойида республика Президенти Саудия Арабистонида бўлиб қайтганди. Ўша сафарда бу кисвани Саудия Арабистони подшоси Фаҳд бин Абдул Азиз совға қилганди»
1992 йил 11 апрель куни Ислом Каримов бошлиқ Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонига йўл олган, 12 апрель куни Макка зиёратида бўлган эди
Сурат Каримов фонди саҳифаларидан, хабар эса «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 11 июнь сонидан олинди
@tarixkart
1.5K views15:54