Get Mystery Box with random crypto!

85 минг долларлик ўйинчоқ машина Bugatti компанияси 1930 йилд | ⏳ Tarixiy Olam 🌎

85 минг долларлик ўйинчоқ машина

Bugatti компанияси 1930 йилдан бери мини-автомобиллар ишлаб чиқаради. Яқинда тақдим этилган Bugatti Baby II Carbon Edition номли ўйинчоқ машина ҳар жиҳатдан қойил қолдирмоқда.

У ретро усулда ясалди. Болаларга мўлжалланган, катта кўчада ҳайдаш мумкин эмас. Салонига 1,9 метр бўлган бола сиғади. Хоҳишга кўра двигатель қувватини камайтириш ёки аксессуарлар қўшиш мумкин.

Ўйинчоқ бўлгани билан соатига 68 километр тезликда ҳаракатлана олади. Конструкцияси қимматга тушгани учун унга юқори нарх белгиланди: 85 минг доллар.