Get Mystery Box with random crypto!

​​МЎМИН УЧУН ХОТИРЖАМ ҲАЁТ АСОСЛАРИ Кибрли бўлманг. Камтари | ⏳ Tarixiy Olam 🌎

​​МЎМИН УЧУН ХОТИРЖАМ ҲАЁТ АСОСЛАРИ

Кибрли бўлманг. Камтарин ва мулойим бўлинг.
Ўзингизга ҳаддан ташқари ишонманг.
Ҳамма нарсага эришаман деб, ўзингизни қийнаманг.
Чорасизлик тузоғига тушманг. Ҳар қандай ҳолатда умид чироғи борлиги ёдингизда бўлсин.
Менда ҳар доим ҳаммаси яхши бўлади, деб ҳаëтингизни чигаллаштириб юборманг.
Манманлик ва такаббурликка берилиб, атрофингиздагиларга озор етказманг, одамларни ўзингиздан
узоқлаштирманг.
Одамларга эвазсиз ва тамасиз яхшилик қилинг.
Инсон ëлғизликда бахт ва ҳаловат топмайди. Атрофингиздагиларни севинтиришга ҳаракат қилинг.
Ўлимдан қўрқманг, аксинча, унинг ҳақлигини ҳар доим ёдингизда тутинг.
Одамларга қилган яхшилигингиз ва хайр-саховатингизни унутинг. Уларни миннат қилиб савобингизни гуноҳга айлантирманг.
Сизга ёмонлик қилганларга ёмонлик билан жавоб берманг, ғазабингизни тийинг.
Ҳаловатингизни бузадиганлардан узоқ бўлинг. Қайғуга ботманг.
Ибодатларда собит бўлинг.
Хеч бир амалингиз қиёматга қадар сирлилигича қолади деб ўйламанг.

«Иймон ва ҳузун» китобидан.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!

https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy