Get Mystery Box with random crypto!

Имлода учрайдиган хатолар - 1 қисм. Ассаламу алайкум азиз кан | ⏳ Tarixiy Olam 🌎

Имлода учрайдиган хатолар - 1 қисм.

Ассаламу алайкум азиз каналимиз обуначилари!

Телеграм, инстаграм ва бошқа ижтимоий тармоқларда кўпчилик ўз профилларига исмларини ёки бошқа диний сўзларни арабча ҳарфлар билан ёзиб олишади, қизиқиш, ажралиб туриш иштиёқида ва бундан биз албатта хурсандмиз.

Аммо, кўпинча бу ёзувлар хато ёзилганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Бундай хатоликлар маъно бузилишига ва қўпол маънолар пайдо бўлиб қолиши сабабли, кенг тарқалган хатоларни ва уларнинг тўғрисини кўрсатиб қўймоқчимиз:

“Аллоҳ” лафзи лотинчада ҳам, кирилчада ҳам юмшоқ Ҳ билан ёзилади, Арабийсида кўпчилик “алиф”ни тушириб қўяди: لله (Лиллаҳи) ва маъно “Аллоҳнинг, Аллоҳ учун” бўлиб қолади:
Аллох - Allox - لله
Аллоҳ - Alloh - الله

Абдуллоҳ исми. Бунда ҳам юмшоқ Ҳ ишлатилади, арабчасига келсак, عَبْدُ (абду)ни алиф билан أَبْدُ ёки د (дал) ўрнига ر (ро) ҳарфини ёзиб қўйишади, булар хато. Шунингдек Абдуллоҳ асли 2 сўздан иборат, ва арабчада иккала сўз алоҳида ёзилади:
أَبْدُ الله
أَبْرُ الله
عَبْدُلله
عَبْدُ الله
Хадича исми. Хадича қаттиқ Х билан ёзилади. Араб тилида Ч ҳарфи йўқ ва бу исм аслида خَدِيجَةٌ (Ходиижаҳ) кўринишида ёзилади. Д ҳарфидан сўнг чўзғи бор.
Ҳадича - Hadicha
Хадиджа - Xadidja
Хадича - Xadicha
حديج
هديج
خديج
خديجة
Шу ўринда бир муҳим қоидани айтиб ўтсак: Араб тилида қиз болаларнинг исмлари, баъзи истисноларни ҳисобга олмаса, охири ة (та мартуба) билан ёзилади.
Муҳсина:
مُحْسِينَ
مُحْسِينَة
Мунира:
مُنِيرَ
مُنِيرَة
Фарзона:
فَرْزَانَ
فَرْزَانَة
Феруза:
فِيرُوز
فِيرُوزَة
Ирода:
إرَادَ
إِرَادَة
Мадина:
مَدِينَ
مَدِينَة

Оиша исми. Арабчада Оиша исми ъайн ҳарфи билан ёзилади, алиф билан ёзиш, ёки чўзғисиз бу хато бўлади:
آئشَ
آئِشَة
عَئِشَة
عَائِشَة
Халил ёки Халилуллоҳ исми. Халил ҳам ҳудди Абду каби алоҳида сўз ва алоҳида, қаттиқ Х билан ёзилади:
Ҳалилуллоҳ - Halilulloh
Халилуллоҳ - Xalilulloh
حليل الله
هليل الله
حلل الله
خليل الله
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!

https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy