Get Mystery Box with random crypto!

Шовот туманида ноёб археологик буюмлар топилди Хоразм Маъмун | Tarixdan sirlar

Шовот туманида ноёб археологик буюмлар топилди

Хоразм Маъмун академияси экспедицияси Шовот туманидаги Кат-қалъа археологик ёдгорлигида тадқиқот ишларини ўтказмоқда.

Дастлабки изланишлар натижасида илк антик (мил.ав. IV-III асрлар) ва сўнгги антик даврга оид (мил. II-IV асрлар) меъморий иншоотлар қолдиқлари аниқланган. Кўплаб сопол буюмлар, мармардан ишланган идиш қолдиқлари ва шаҳар ҳаётининг кейинги босқичларига доир сопол бўлаклари ҳамда мис узук топилган. Изланишлар давом этмоқда.