Get Mystery Box with random crypto!

Саловот айтишнинг сир-синоатлари Аллоҳ таоло бир мўмин киши Н | 🌙 PAYG‘AMBARLAR TARIXI 🌙| UYDA QOLING !

Саловот айтишнинг сир-синоатлари

Аллоҳ таоло бир мўмин киши Набий соллалоҳу алайҳи васалламга шу дунёда турибоқ салавот айтишни хоҳласа, У зотга тўғридан-тўғри етиб боришини фақат шу биргина салавот айтиш йўли билан васила қилиб қўйди.
Бунинг учун биз ҳадисда айтилгандек кўплаб салавот айтиб юрсак, У зот алайҳиссалом бизнинг ва отамизнинг исми билан барча салавотларни етказиш учун вакил қилинган фаришта орқали бизни таниб, салоту саломларимизга алик олар эканлар. Бу сўзимизни қуйидаги ҳадиси шариф ҳам тасдиқлайди.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У кунда менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга кӯрсатилинади». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, чириб кетган бўлсангиз қандай қилиб бизнинг салавотларимиз сизга кӯрсатилади?», дейишди. (Шунда) У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини (ейишни) ерга ҳаром қилди», дедилар
Абу Довуд ривояти