Get Mystery Box with random crypto!

'ЎЗБЕКНИНГ ПЕШОНАСИ НЕГА ШЎР? 1966 йили 26 апрелда Тошкент ш | Тарих ва Дунё

"ЎЗБЕКНИНГ ПЕШОНАСИ НЕГА ШЎР?

1966 йили 26 апрелда Тошкент шаҳрида бўлган зилзила баҳонаси билан, уйлари бузилган ўзбекларга ёрдам етказиш деган бўлиб, барча жумҳуриятлардан киши чақирдилар. Ҳақиқатда эса, зилзиладан вайронликка учраган марказий янги шаҳар бинолари эди. Ерлик халқ офатдан омон эдилар.

Шундоқ бўлса ҳам, буни баҳона қилиб, неча минглаган ўзбекларни мажбурий равишда кўчириб, шаҳар ташқарисига чиқаздилар.

Айниқса, Тошкентнинг энг тарихий жойи ҳисобланган Шайхонтоҳур маҳалласи бутунлай бузилиб, ундан ном нишона ҳам қолмади.

Шаҳар ташқарисига чиқарилган бечораларни Қурбақаобод деган қий далага обориб ташлади. Уйларини бузишда етарлик моддий ёрдам берилмади. Бу бечоралар ёш гўдак болалари билан шу кунларда ҳам қийналмоқдалар.

20-асрга келиб ўз ватанларида ўзлари хор бўлдилар".

Алихонтўра Соғунийнинг «Туркистон қайғуси» китобидан.

https://t.me/Tarix3377