Get Mystery Box with random crypto!

Қуръоннинг мўъжизаси (ибратли воқеа) Бу воқеа Америкадаги кас | TARIQAT.UZ l Илмий-маърифий канал.

Қуръоннинг мўъжизаси (ибратли воқеа)

Бу воқеа Америкадаги касалхоналарининг бирида бўлиб ўтган. Мисрлик бир шифокор Америкага малака ошириш учун боради. У ерда ҳамкасби бошқа дин вакили насроний шифокор билан дўстлашиб қолади. Улар жуда кўп суҳбатлашар эди. Суҳбатларининг аксар қисми динга бориб тақалар эди. Мусулмон шифокор ҳамкасбига Қуръон, унинг мўъжизалиги, у барча илмлар билан ҳамоҳанглиги ҳақида кўп сўзлар ва Қуръондан мисоллар келтирар эди. Насроний шифокор ҳам шунга яраша жавоб берарди. Аммо Инжилдан мисол келтира олмасди.

Бир куни шундай воқеа рўй берди ва бунинг оқибатида насроний шифокор ўз динини тарк этиб, Исломни қабул қилди. Кеч кириши билан икки аёл касалхонага кетма-кет олиб келинди. Иккиси ҳам ҳомиладор эди. Аксига олиб катта шифокорлар йўқ, икки ҳомиладор аёллар эса кўзи ёрий бошлаган. Туғиш кутиб турмайдику, катта шифокор келгунича ҳамширалар шошиб ҳаракатга тушиб қолишди. Бир амаллаб ҳамширалар икки аёлни туғдириб олишди. Тўс тўполон, ҳаяжондан ҳамширалар аёлларнинг боласини адаштириб қўйишди. Яъни, янги туғилган чақалоқларнинг онаси кимлигини унутиб қўйишди. Аниқроғи аёлларнинг бири ўғил, иккичиси қиз туққан эди. Ҳамширалар нима қилишини билмай, шифохона ҳовлисида суҳбатлашиб турган насроний ва мусулмон шифокорга мурожаат қилишди. Насроний шифокор мийиғида кулиб, истеҳзо билан мусулмонга қарата: «Қуръон ҳамма нарсани баён қилган, дейсан, қани бўл, ҳамшираларга ёрдам бер!», дейди. Мусулмон табиб: «Ҳозир», деганича, ичкарига кириб кетди. У Мисрдаги Азҳар университети олимларининг бири билан боғланиб, бу ҳақида маслаҳат сўради.

Олим унга: «Мен табобатни тушунмайман. Аммо Қуръонда «бир ўғилга икки қиз насибаси» (Нисо сураси, 11-оят), дейилган. Шу ҳақида яхшилаб фикр қилиб кўр», дейди.

Мусулмон табиб кўп ўйлаб, охири икки аёлни сутини тадқиқ қилиш керак деган фикрга келади. Тадқиқот натижасида, ўғил туққан аёлнинг сути, қиз туққан аёлнинг сутига қараганда икки ҳисса кўп, ундаги модда ва витаминларга бой экани маълум бўлади.

Бу воқеадан сўнг америкалик насроний шифокор шаҳодат келтириб, Исломга кирганини эълон қилади.

Дўстларга улашинг!

@Tariqatuz - Илмий-маърифий канал.