Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандларингизга фақат дунёни эмас, охират илмини ҳам ўргатин | TARIQAT.UZ l Илмий-маърифий канал.

Фарзандларингизга фақат дунёни эмас, охират илмини ҳам ўргатинг!

Она:
"Болаларим мен анча қариб қолдим. Бир-иккита сура ёдлаб қўйишинглар керак. Эрта-индин ўлиб қолсам, уялиб қолманглар дейман. Ўлигимнинг тепасида ўқийсизлар. Келди-кетти бўлади, ёдлаб олганинглар яхши-да, барибир".
Болалар дейишди: "Биттасини олиб келиб қўямиз, уч кун ўқиб ўтиради. Сиз ҳавотир олманг!"
Она лабини тишлади. Кўзларидан ёш думалади. Атрофида ўтирган болаларини олий маълумотлик қилди. Улар давлат ишхоналарида ишлашар эди. Энди эса кетар чоғида уч-тўрт қатор сурага муҳтож.

Фарзандларингизга фақат дунёни эмас, охират илмини ҳам ўргатинг! Фарзандларингизга фақат охиратни эмас, дунё илмини ҳам ўргатинг! Ҳам дунёларини, ҳам динларини ўргансинлар!

@TariqatUz – илмий-маърифий канал