Get Mystery Box with random crypto!

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳузурига | TARIQAT.UZ l Илмий-маърифий канал.

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Муовия розияллоҳу анҳунинг ҳузурига Оиша исмли қизчаси билан кирди.

Муовия: Бу ким? – деди.
Шунда Амр: Бу қалбимнинг меваси.

Аллоҳга қасамки, ҳеч ким
бемор бўлганингда парвариш қилишда, ўлганингда ортингдан яхшиликлар билан эслашда, махзун вақтингда юпатишда қизларчалик бўлмайди, деди.

Кишининг гарчи юзта ўғли бўлса-да, то қиз фарзанд кўрмагунича бефарзанд ҳисобланади.
(c) Араб мақоли


@Tariqatuz