Get Mystery Box with random crypto!

#Истиқлол_мушоираси ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ! Ў | Targ'ibotchi

#Истиқлол_мушоираси

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлайман.

Бу заминда ҳаммамиз ― Одам Ато боласи,
Дўст бўлади, эл бўлар, Аллоҳнинг ҳар бандаси.
Халқ бўлади давлатнинг бирдан битта манбаси,
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз.

Соддадил ва меҳмондўст ўзбегимда бу удум ―
Дилда мудом шукрона, юзларида табассум.
Қўллари чап кўксида: «Ассалому алайкум!»
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Тилларида хушкалом, ғариб кўнглин айлар шод,
Бу иш мисли Каъбани қилган кабидир обод.
Шундай тинчлик замонда яшаб эркин, ҳур, озод,
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Ёш-қарига бирдайин ― ҳурмат, иззат, эътибор,
Элим, юртим, болам дер инсон қадри улуғвор.
Жўшиб-жўшиб юракдан, мадҳин куйлар Ихтиёр,
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!

Ихтиёр Матмуратов
Хоразм вилояти, Ҳазорасп туман 38-сон умумий ўрта таълим мактабининг Ижодий ва маданий масалалар бўйича тарғиботчиси