Get Mystery Box with random crypto!

Гулдор дарвозангни... Соғинчнинг қақраган лабин қошига, На | Targ'ibotchi

Гулдор дарвозангни...

Соғинчнинг қақраган лабин қошига,
На сиз етишдингиз, на ишқ етолди.
Ажриқлар ёпишган сомон лошига,
Армонли узримни зўрға айтолдим.

Сабр дарахтини элаб кемириб,
Сукунат жаранги олмоқда ўраб.
Субҳ нурларини ютоқиб, эмиб,
Йиғлоқи қаламим толмоқда ё Раб..

Баҳор!, ёлвораман ховучларимга,
Бир чимдим меҳрингдан сочиб ўтсангчи.
Дил муҳтож ифорли овунчларингга,
Гулдор дарвозангни очиб кетсангчи...

Шоираи Жаҳон.