Get Mystery Box with random crypto!

Охирги дамда Бир солиҳ йигит Хизр алайҳиссаломни кўргиси кела | Targ‘ib.uz | Тарғиб.уз Яндама масжиди| Yandama masjidi

Охирги дамда

Бир солиҳ йигит Хизр алайҳиссаломни кўргиси келаверадиган бўлиб қолди. Нияти унинг дуосини олиш эди. Бир шайхнинг олдига бориб, «Хизр алайҳиссалом билан учраштир» деб кўп ялиниб ёлворганидан сўнг шайх:
- “Менга яқинроқ ўтирда кўзингни юм” - деб буюрди. Бир дақиқадан сўнг “оч” деб амр қилди. Йигит ўзини Каъбатуллоҳнинг рўпарасида кўрди. Ҳайратланди, юраклари ҳаприқиб кетди.
– “Шу ерда ўтир, бомдод намозини ўқиганингдан сўнг ўнг томонингда оқ кийимда Хизр алайҳиссаломни кўрасан унга маҳкам ёпиш” - деб яна буюрди шайх. Йигит бомдод намозини ўқиганидан сўнг шошиб ўнг томонига қаради. Оппоқ кийимлик хушсурат бир киши ўтирарди. Шайхнинг “ёпиш” деган сўзини моддий ёпишиш деб ўйлаган йигит у кишининг қўлини маҳкам ушлаб олди:
- “Сиз Хизрмисиз?” - деди у. “Аллоҳ оқибатингни хайрли қилсин, мени қўйиб юбор”. “Йўқ аввал айтинг, сиз Хизрмисиз?”. “Аллоҳ оқибатингни хайрли қилсин қўйиб юбор”. Йигит ушлаб олган кишисининг Хизр алайҳиссалом эканлигини аниқ билиб, кейин ундан дуо истамоқчи эди. “Айтинг — дерди у. Айтинг, Хизрмисиз, ростини айтинг?”. Шунда Хизр алайҳиссалом дедилар: - “Эй йигит! Кеча сени каромат билан бу ерга келтириб қўйган киши бугун имонсиз ҳолда дунёдан кўз юмди. Мен сени оқибатинг хайрли бўлсин деб дуо қиляпман, бундан ортиқ сенга нима керак?”. Ҳа, бир умр имон билан ибодат билан ўтяпман деб ғурурланиб юрган инсон охирги дақиқаларда адашиши, шубҳаланиб қолиши, натижада тили калимага бормай қолиши ҳам мумкин. Аллоҳ бундан ўзи асрасин. Аллоҳ барчамизнинг оқибатимизни хайрли қилсин. Омийн!


@Targib_uz