Get Mystery Box with random crypto!

ҚАБР АЗОБИ ВА НЕЪМАТИГА ИЙМОН Анас розияллоҳу анҳудан | Targ‘ib.uz | Тарғиб.уз Яндама масжиди| Yandama masjidi

ҚАБР АЗОБИ ВА НЕЪМАТИГА ИЙМОН

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, банда қачон қабрига қўйилса-ю, ундан соҳиблари қайтиб кетса, у уларнинг кавушларининг тақиқланганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтирғизишади ва (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб):
«Бу одам ҳақида нима дер эдинг?» дейишади. Мўмин бўлса:
«Гувоҳлик бераманки, албатта, у Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир», дейди.
Унга:
«Дўзахдаги ўрнингга назар сол, батаҳқиқ, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди», дейилади. У икковини ҳам кўради», дедилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллан икки қабр ёнидан ўтдилар ва:
«Албатта, икковлари азобланмоқдалар. Катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири пешобидан покланмас эди. Бошқаси бўлса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра бир хурмонинг ҳўл шохини опкелтириб, иккига бўлиб, ҳар бир қабрга биттадан санчиб қўйдилар-да:
«Шоядки, иккови қуригунча у иккисидан (азоб) енгиллатиб турилса», дедилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз ёки бир инсон қабрга қўйилса, унинг олдига қорамтир-зангори рангли икки фаришта келади. Улардан бири Мункар, бошқаси Накир дейилади». дедилар.
(Термизий ривояти)

Хулоса шуки, қабр азоби ва неъмати ҳақида, икки фариштанинг сўроқ-савол қилиши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир хабарлар келган. Бунинг собитлигига иймон келтириш вожибдир. Ким инкор қилса, кофир бўлади.
Аммо ўша азоб ёки неъмат қандай бўлади? Бу ҳақда гапирмаймиз. Чунки бу дунёда унга ўхшаш нарса бўлмагани учун ақл унинг кайфиятини тасаввур қила олмайди. Шариат эса бу борада ақл кўтарадиган нарсани эмас, балки ақлларни лол қолдирадиган нарсаларни олиб келди. Чунки руҳнинг қабрда бандага қайтиши бу дунёда ҳамма биладиган тарзда эмас, ғайриодатий тарзда амалга ошади.

«Ақийдатут - Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@Targib_uz