Get Mystery Box with random crypto!

Ер сайёраси- ўз уйимиз | 💥ТARBIYACHI MTT. 💥

Ер сайёраси- ўз уйимиз

Ватанимиз бепаён
Яшар унда қуёш ой
Унда қушлар, гуллар бор
Шилдираган сувлар бор.

Биз яшаймиз шод хуррам
Билмаймиз қайғу-алам.
Саёрамиз каттадир
Жуда сахий ва бойдир.

Тоғлар, ўрмон далалар
Қазилмаю бойликлар
Жаннатмакон уйимиз
Сайёрамиз асрайлик.

Тоза сақлаб атрофни
Табиатни асрайлик.
Сақлайлик меҳр ила,
Қуш , ҳайвон, ҳашоратни.

Фазога етди донғи
Гул, нурга тўлган тонги
Халқим севиб дер уни
Менинг Ўзбекистоним.

Заминимиз асрайлик
Билиб олсин ҳар бола
Гул, боғлар буркайлик
Она сайёрамизни!


https://t.me/Tarbiyachi_MTT