Get Mystery Box with random crypto!

САМОГА САЁҲАТ Ўртада Қуёш бобо, Атрофда сайёралар. Сирли Само | 💥ТARBIYACHI MTT. 💥

САМОГА САЁҲАТ

Ўртада Қуёш бобо,
Атрофда сайёралар.
Сирли Само саҳнига,
Қилайлик саёҳатлар!

Мана иссиқ Меркурий,
Қуёшга энг яқин у.
Кундуз уйғоқ, самимий,
Тунда эса сокин у.

Зухро юлдуз - Венера,
Ёрқин ҳамда севимли.
Тупроғи бор деб айтган,
Улуғбек бобом асли.

Энг кўҳна сайёрадир,
Еру замин - онамиз.
Тоғлар, боғлар, дарёлар,
Элатлар ҳамхонамиз.

Пушти сайёра Марсда,
Кечда муз, кундуз иссиқ.
Шамол, бўрони жўшқин,
Ҳамон ҳаммага қизиқ.

Энг катта Юпитерни,
Муштарий деб атаймиз.
Суви бор, белбоғи бор,
Тез айланар, ёрқиндир.

Сатурннинг юзида бор,
Халқа-халқа белгилар.
Бисёр йўлдошлари бор,
Ҳар ким кўрмоқ орзулар.

Ураннинг узуклари,
Зеб беради доимо.
Пилдироқдек ёнбошлаб,
Тез айланар, тасанно.

Нептун совуқ, шамолли,
Боролмаймиз бекорга.
Бўрони ҳам суронли,
Энг кенжа у қаторда.

Мўъжизали фалакни,
Безар саккиз сайёра.
Аммо Ой ва Қуёшни,
Эслашим шарт бир бора.

Қуёш - кўкдаги чироқ,
Нуридир бизга малҳам.
Ердан улкан, мўйсафид,
Меҳрибон, дўстдир ҳар дам.

Оймомо - космос юзи,
Ернинг табиий йўлдоши.
Парвоз этиш орзуим,
Бўлай Ойнинг сирдоши.

Юлдуз митти бўлса ҳам,
Қуёшдан катта асли.
Ўз жойи бор мустаҳкам,
Осмон уларла нақшли.

Мана, дўстим телескоп,
Завқлан, гўзал коинот.
Илм ол, ихтиро топ,
Улар бўлади қанот



@Tarbiyachi_MTT