347 Ухлаш учун кийиладиган кийимда намоз ўқиса бўладими?
Савол: Ассалому алайкум! Ухлаш учун кийиладиган кийимда намоз ўқиса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат
Жавоб: Авратлар ёпилган бўлса ҳар қандай кийимда намоз ўқиш жоиз. Аммо ўша кийим тор, юпқа бўлмаслиги керак. Қолаверса намоз Роббул оламийннинг ҳузурида туриш демак. Шу сабаб солиҳ салафлар намозларига энг яхши ва гўзал кийимларини кийишган. Ўзингиз ҳам обрў-эътиборли киши ҳузурига бундай кийимда кирмасангиз керак.