Бош вазирнинг топшириғига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида ОТМ бакалавриатига базавий ва супер-контракт тўламоқчи бўлган абитуриентлар, магистратурага кирганлар ҳамда ўқишини кўчирган талабалар учун контрактни тўлаш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2022 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланди.