Get Mystery Box with random crypto!

#Долзарб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалари | ⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

#Долзарб

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан сўрадилар:

Қашшоқ ким, биласизларми? Саҳобалар:

Пули ҳам моли ҳам йўқ одам қашшоқ бўлади—деб жавоб бердилар. Шунда Расулуллоҳ:

Умматим орасидаги қашшоқлар шуки, қиёмат куни ҳисоб майдонига намоз, рўза, закотлари билан келади. Лекин кимнидир сўкинган, кимнидир ҳақоратлаган, яна кимнингдир молини еган, кимнидир қонини тўккан, кимнидир урган бўлади. Унинг ҳасанотларидан унга-бунга олиб берилади. Агар ораларида ҳукм тугагунча унинг ҳасанотлари тамом бўлиб қолса, мазлумнинг гуноҳларидан бунга олиб берилади ва кейин ўзини дўзаҳга улоқтирилади! — деб ўзлари баён қилиб бердилар.

(Имом Муслим).

Telegram.me/TAQDIR