Get Mystery Box with random crypto!

ОТА УЙИГА БЕГОНА ҚИЗ ҚИСМАТИ. 2-қисм Бундан икки йил олдин о | ⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

ОТА УЙИГА БЕГОНА ҚИЗ ҚИСМАТИ.

2-қисм


Бундан икки йил олдин отамнинг соғлиги оғирлашганда, биринчи бор ўзи йўқлатди. Узоққа бормасам керак, Санобарни айтинглар деган экан ўшанда. Синглим қўнғироқ қилиб, вазиятни бохабар қилгач, эримдан зўрға рухсат олдим-у қишлоғимга равона бўлдим.
Борсам дадамнинг аҳволлари оғир, мени кўриб, ўрнидан турмоқчи бўлди. Санобар яхшимисан, болаларинг катта бўлиб қолдими? Невараларимни ҳам ола келмапсан-да, деди. Мен эса анча пайт ўзимга келолмай кўзёш тўкиб ўтирдим. Отам айтганларидек узоққа бормади. Орадан икки кун ўтгач, бу ҳаётдан кўз юмди. Ўлимларидан аввал Санобар, сени кечирганман деди...
​​Ўшанда у кишининг кўзларига боқиб, отамга қанчалик қийин бўлганини тушуниб етдим. Оқ ювиб оқ тараган, кун келиб юзига оёқ босган қизининг тақдири учун бир умр куйиб яшаганини англадим. Овозим қалтириб, "Кечиринг” дея олдим холос.
Мана бу шаҳарда яшаётганимга ҳам йигирма йил бўлиб қолибди. Болаларим шу ерда туғилди, ўқишди, катта бўлишаяпти. Бағримда омон юришибди. Аммо юрагим барибир кемтик. Эрим учун шунчаки уй бекаси, болаларнинг тарбиячисиман холос. У мени фарзандларининг онаси ўрнида ҳам кўрмайди. Чунки шундай ўйлаганда, бунақа муносабатда бўлмасди. Яқинларим уйимга ўйнаб-кулиб кела олишмайди.
Онам бирор марта остонамдан ҳатламаган. Болаларим болалигим ўтган уйни кўришмаган ҳам.
Чунки отаси рухсат бермайди.
Ёшлигимдаги биргина хатом мени ўзимдан,ўз уйимдан, яқинларимдан айригани учун куйиниб кетаман. Аммо энди ортга йўл йўқ...

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА