Get Mystery Box with random crypto!

ОТА УЙИГА БЕГОНА ҚИЗ ҚИСМАТИ. 1-қисм Бир пайтлари шу катта ш | ⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

ОТА УЙИГА БЕГОНА ҚИЗ ҚИСМАТИ.

1-қисм


Бир пайтлари шу катта шаҳарга бир олам орзулар билан келгандим. Одамлар гавжум, кўркам пойтахтни кўриб бу ерда ўқиш истаги янада кучайганди. Мактабни аъло баҳоларга тугатганман. Имтиҳонлардан ҳам қийналмай ўтдим. Талаба бўлдим. Орзуларим шу шаҳарда ушалди, десам хато бўлмайди. Аммо уларнинг бадалини бир умр тўлашимни хаёлимга келтирмагандим.
Мирзоҳид ака билан бир гуруҳда ўқиганмиз. Ўзига ишонган, билими, ўзини тутиши, фикрлаши билан бошқалардан ажралиб турадиган бу йигит гуруҳимиздаги деярли барча қизлар орзусидаги шаҳзода эди. У эса маликаликка мен танлади. Ҳа, бир олам ваъдалар билан! Мен унинг ёнида ўзимни ҳақиқатда маликадек ҳис қилардим. Бора-бора бу олам фақат у ва унинг севгисидан иборатдек туюла бошлади менга. Кўзларим кўр, қулоқларим кар эди севгидан.
Ва бу севги қимматга тушди. Аммо ортга йўл йўқ эди. Йўқ, шаҳзодам мени аро йўлда ташлаб кетмади. Аммо отам турмушимизга қаттиқ қаршилик қилди. Шунча жойдан ўқишга ишонч билан жўнатган қизи юзига оёқ қўйганини кечира олмади. Кечира олмасди ҳам.
Биз эса ота-оналаримизга қарши бориб, шаҳарда кичкина тўй қилдик. Ўзимизча хурсанд эдик. Майли, бутун дунё бизга қарши бўлсин, бир куни бизни тушунишар, кечиришар деб ўйлардик. Чунки у пайтлари ёш эдик, муҳаббат кўйида ўйнаб-кулиб юрардик. Эрим ҳам ўқишни тугатгач, катта бир корхонага ишга жойлашди. Ишбилармонлиги сабаб мансаб пиллапояларидан ҳам тез кўтарилди.
Мен эса орадан икки йилча ўтиб, она бўлдим. Ўғлимни илк бор бағримга босганимда онамни қанчалик соғинганимни ҳис қилганман. Ўшанда онам "боламни бир кўриб келай”, деса ҳам отам рухсат бермаган. Сингилларим эса менинг касримга қолиб ўқий олишмади. Акаларимнинг боши хам бўлди.
Усмон аканинг Тошкентга ўқишга кетган қизи яширинча эрга тегиб олибди” деган гап-сўзлар отамнинг қаддини буккан. Ориятли, кўпга бош бўлган отажоним шу сабаб ҳам мени уйга кирита олмаган.
Ҳалиям эсимда: синглимни узатишаётганда, яъни бу юзиқароликдан беш йиллар ўтиб уйга бордим. Фақат шу синглим билан ўша пайтлари хат ёзишиб турардим. Мен тўйга кириб борсам, етаклаб олган боламни кўриб дадамнинг юраги юмшар деб ўйлагандим.
Бироқ афсуски бундай бўлмади. Дарғазаб бўлган отам тўйни тўхтатмоқчи бўлган, ҳатто. Онам шўрлик нима қилишни билмай мени холамникига жўнатиб юборган. Ўшанда қон йиғлаб Тошкентга қайтгандим.
Эрим эса аҳволимни кўриб киноя билан кулган: Мен сенга борма дегандим-ку! Ўшанда биринчи марта ота-онамдан, уйимдагилардан кечиб бу инсонни танлаганимни минг бор пушаймон қилдим.
Бора-бора эрим уйимдагилар ҳақида гап очишга ҳам қўймайдиган, мени эса менсимайдиган бўлди. Чунки ишлари юришиб, раҳбар лавозимида ишларди. Қаерга борса, хизматига одамлар шай турарди. Мен уйдан чиқолмасдим ҳам.
Кетма-кет тўрт фарзандлик бўлдик. Қайнонамлар ҳам эримнинг обрўси, ўғлининг топарман-тутармонлиги учун биз билан борди-келди қиларди. Лекин мени доим бегона ҳисоблашарди. Йилда бир-икки марта турмуш ўртоғимнинг қишлоғига борардик. Шунда ҳам қайнонам мени келин ўрнида кўрмас, Боламнинг бошини айлантириб тегиб олган-да деб доим обдон таърифимни келтирарди. Нима ҳам дердим? Чидашдан бошқа иложим йўқ. Ўзим пиширган ош..
Баъзида кичкиналарим бизнинг бувимиз, бобомиз қаерда? деб савол бериб қолишади. Уларга олисларда жуда яхши бобо-бувиси борлигини айтанман-у, қўлларидан тутиб олиб боролмайман. Тўйлар бўлса ҳам, эрим зўрға, минг марта дўқ уриб рухсат беради. Бораман-у қайтаман. Аммо ота уйимга қадам қўя олмасдим.

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА