Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандларимга бегона бўлдим! 2-қисм ​Шундан кейин аразласам | ⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

Фарзандларимга бегона бўлдим!

2-қисм


Шундан кейин аразласам, болаларни ташлаб кетишга ўрганиволдим. Икки ёшга тўлгунча, кичкинамни олиб кетардим.Аммо бу онамга ёқмасди. Сўнгра уни ҳам ташлаб кетадиган бўлдим.
Эрим билан муносабатларимиз шунча йил ўтса-да, яхшиланмади. Бунақа омонат ҳаёт, келиб-кетиб юришларим унинг ҳам асабини қақшатган, мендан кўнглини совитган эди. Нима қилай, мени онамдан бошқа ҳеч ким йўлга солмасди. Онам эса «ўшалар»га ўзимни хорлатиб қўймаслигимни, қадримни кўрсатиб туришимни уқдирарди. Мен онамни ҳамма нарсага айбдор, демоқчимасман. Чунки у хонадонда яшаган менман, иссиқ-совуғию аччиқ-чучуги ҳеч кимга менчалик аён эмасди. Демак, муросаю мадора қилиш ва тадбир топиш ҳам аввало ўзимнинг қўлимда эди.
Бундан бир йил аввал эримнинг тоқати тоқ бўлдию, менга «Йўқол, ҳаммаси жонимга тегди», деб юборди. Мен ҳам алам устида: «Кетаман! Аммо итваччаларинг ўзингга сийлов, уларни деб ёш умримни ҳазон қилмайман!» — дедим-да, болаларни ташлаб, ота уйимга жўнавордим. Икки ярим яшар қизалоғим «Ойижон!» дея йиғлаб орқамдан эргашганидан қувондим: «Яхши бўлди-да. Бола хархаша қилаверса, бирпасда ортимдан учиб борасанлар», — деб ўйладим.
Буни қаранг-ки, ҳеч ким ортимдан учиб бормади. Аввалига болаларни ташлаб кетиб, ўрганиб қолганим учун уларнинг соғинчи у қадар билинмади. Биринчи кечадаёқ кичкинам тушимга кириб чиқди.
Эрталаб отланиб, болаларни олиб келишга кетаётганимда онам йўлимни тўсди:
– Қаёққа?
– Ажрашишга қарор қилдим, ойи. Бунақа яшаб бўлмайди. Болаларни олиб келаман.
– Ажрашадиган бўлсанг, олиб келиб нима қиласан. Қўлингда ҳунаринг ё тилингда илминг бўлмаса. Бу уч болани қандай қилиб таъминлайсан, оёққа қўясан? Ҳали ёшсан. Сени ёш умрингни хазон қилишинг учун туққан эмасман. Эринг эркак киши, болаларсиз бирпасда ёш ва чиройли қизга уйланиб олади. Сени эса уч боланг билан ит ҳам олмайди.
– Нима қил дейсиз бўлмаса?
– Шу пайтгача айтганларим тўғри чиққан, биласан-а? Энди жим ўтирасан, болаларни эринг боқиб олсин. Бир-икки кун соғинасан-да, кейин кўникасан. Ҳали ёшсан, гўзалсан. Ўзим сени бундан-да яхши жойга узатаман.
Онамнинг айтганларини қилиш қийин бўлса-да, унга қарши боришга иродам етмади. Шу кундан бошлаб ўзимни янги ҳаётга тайёрлай бошладим. Гўёки мен уч боланинг онаси эмас, эрта-индин бадавлат ва келишган инсонга турмушга чиқиши керак бўлган қизман.
Эримникида ўтган ҳаётим, болаларим – барини бир тушдек унутишим керак эди. Онам томонидан ҳар куни бир неча марталаб таъкидланадиган бу сўзларга бора-бора ишониб, ўзимни шунга тайёрладим. Ҳатто фарзандларимнинг туғилган кунларини-да унутдим гўё, ўша кунларда ҳам уларни йўқламадим Лекин ичимда, қалбимнинг туб-тубида бир умид бор эди. Яъни ўша мен турмушга чиқажак шаҳзода шу даражада олижаноб бўладики менинг уч фарзандимни ҳам ўзиникидек қабул қилишга сўз беради. Шунда мен болаларимни отасиникидан олиб кетаман деб ўзимни овутардим Бу орада суд орқали ажрашдик болаларим отаси билан қоладиган бўлди Эрим пайсалга солмай уйланиб ҳам олди. Эшитишимча фарзандларим у аёлни ойи дейишаётган эмиш У аёл ҳам болаларга ҳақиқий онаси каби меҳр бераётганмиш.
Бу хабардан ўртаниб юрган кунларим менга ҳам талабгор чиқди Онам айтганидек ўқимишли топарман-тутарман келишган йигит Собиқ эримдан ўлса ўлиги ортиқ Биринчи оиласи билан ажрашган икки фарзандини хотини олиб кетган экан Айтишича хотини ҳадеб эри билан баҳслашаверар ҳеч унинг айтганини қилмас экан Унга мендек ёш чиройли айниқса итоаткор аёл керак эмиш Фақат бир шарти бор фарзандларим ҳақида умуман оғиз очмас эканман Ўзимизнинг болаларимиз туғилгач вақти-вақти билан биринчи эримдан бўлган болаларни кўриб туришимга рухсат бераркан Аммо уларни бутунлай олиб келиш тўғрисида гап ҳам бўлмаслиги керак Бу менинг охирги умидим ҳам пучга чиқди дегани эди Балки эркак зоти қуриб кетмаган сени фарзандларинг билан қабул қиладиган одам чиқади ҳали демоқчидирсиз Фақат ўша одам чиққунча мен фарзандларимнинг онаси бўламанми-йўқми Бежиз бундай демадим Чунки шу кунларда эрим мени оналик ҳуқуқидан маҳрум этиш учун судга ариза берибди Энди мен бошимни қайси тошга урай?

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА