Get Mystery Box with random crypto!

​​ҚАЛБИМНИ ЖАРОҲАТЛАГАН МАВЗУ. Эри мусофирликда юрган аёллар | ⏳TAQDIR IZMIDAN⌛️

​​ҚАЛБИМНИ ЖАРОҲАТЛАГАН МАВЗУ.

Эри мусофирликда юрган аёлларни алдашга йӯлдан уришга ҳаракат қилаётган қӯштирноқ ичидаги баъзи эркакларга ва шунингдек эри бӯла туриб яна меҳр излаётган тӯқликка шӯҳлик қилаётган баъзи бир аёлларга қалбимдагиларни ёзмоқчиман.
Бугун қалбим оғриябди, оғриябдики нима учун яратилганини унутган баъзи бир инсонларни дея...
Шу сабаб қалбимдаги сӯзларни ёзмоқҷиман.
Жаноби эркак, сиз Расуллуллоҳнинг  умматим дея ӯтган умматисиз.
Дин йӯлида жонларини фидо қилган саҳобалар, ансорлар аждодларисиз.
Бир бегона аёлни кучада румолини ечганини кӯрганда бошини қилишдан утказган саҳобийларни давомчисисиз.
Айтинг шу ишиз яхшими?
Қани сиздаги Умар р.а дай шижоат, қани сизни муминлик ҳулкингиз, қани сизни ғаюрлигингиз?
Ёки савдоингизга қӯшиб бозорга олиб чиқиб сотдингизми...?
Ёки сиз учун аёл номуси ӯлим эмас бӯлмай қӯйганми...?
Ёки бошқа аёллар ор номуси сиз учун бир пулми...?
Қиёматда Роббимни ёнида амал саҳифаларимиз ӯқилякканда қаерга беркинасиз...?
Қайсики аёл ажрашганини эшитсангиз у аёлга сӯз ташламоқчи бӯласиз?
Ӯз онангизга кӯрсатмаган эҳтиромингизни, аёлингизга айтмаган ширин сӯзларни у аёлни ӯзизники қилиш мақсадида сарфлайсиз...?
Моддий ёрдам бермоқчи бӯласиз.
Яна ӯзингизни тинчлантирасизки Бевага берсанг савоб дея.
Тӯғри савоб лекин сизни бу тутган йӯлингиз орқали эмас ҳар холда.
Ёрдам бермоқчи бӯлсангиз қанчадан қанча фондлар бор сиз билдирибми қиласиз эҳсонни?
Аҳир ӯнг қӯлинг берганни чап қӯлинг билмасин деган доно ҳалқимиз.
“Расули акрам (алайҳиссалом): Етимни қарамоғига олган киши билан мен жаннатда мана бундай ёнма-ён турамиз, дедилар ҳамда кўрсаткич ва ўрта бармоқларини жуфтлаб кўрсатдилар
Бева ва мискинга эҳсон қилиш учун ҳаракат қилган киши Аллоҳ йўлида жанг қилган туни билан намоз ўқиган ва кун бўйи рўза тутиб юрган киши кабидир.
(Имом Бухорий ва Муслим ривояти)
Шу ҳадис кифоя эмасми сизга.?
Оила аталмиш масканни қадрига етмай енгил хаёт ниятида ота уйига келган Муҳтарама Муслима!
Сӯзим оғир ботмасин, ота уйига келмоқ аёл учун осон эмас, лекин ӯлимдан бошқа ҳар бир нарсани иложи борку
Роббим Сабр аталмиш неъматни тақсимлаётганида қаерда эдингиз?
Эрни розилиги Жаннат демакдир деган мисраларни наҳотки ҳаётингиз давомида ӯқимагансиз?
Сизсиз ҳам бу дунёда ёлгизлар сероб. Улар ҳар лаҳза оиласи, тиргаги устуни бӯлишлигини истаб умрларини ӯтказмоқда Сиз эса увол қилмоқдасиз
Ажрашдингиз ҳам айтингчи ёлгизлик яхши эканми?
Ӯз ҳоҳишингизча яшаш яхши эканми?
Кераксизлигингизни қадамда хис қилиб яшаш яхши эканми?
Фарзандларни ёлғиз тарбиялашчи уларни ҳар бирига бир хилда муомала қила олябсизми?
Уларни ӯксиккан кӯзларига қараб қилган ишларингиздан хеч афсусландингизми?
Меҳрингизни аввалгидай бера олябсизми?
Йӯқ беролмайсиз, аҳир ӯзингиз меҳрга зорсизку шу тобда.
Атрофингиздан меҳр кутасиз сизни тушунишларини истайсиз
Лекин сизни тушунгувчизни қалбини яралаб ундан воз кечиб ота уйига келганизи хаёлизга ҳам келтирмайсиз Балки у ҳам сизга муштоқдир фарзандларига муштоқдир.
Лекин ортингиздан келиш учун эркаклик ғурури йӯл қӯймаяккандир. Ичингизда айтаетгандирсиз фарзандларини кӯргиси келса келарди деб. Лекин фарзандларини узоқдан бӯлса ҳам кӯриб кетаётганини сиз қаердан ҳам билардиз?
Майлими мен ожиза сизга икки оғизгина маслаҳат берсам
Хеч ким йӯқ хонага киринг, ичингиздан қулфланг, хеч ким сизга ҳалақит қилмасин. Ӯйланинг кӯп ӯйланг демайман Беш дақиқангизни ажратинг
Сиз нима учун дунёга келдингиз?
Қизболалик даврларизда сиз эмасми турмуш қилган дугоналаризга ҳавас билан қараган ва орзулар оламида яшаган.
Қани ӯша орзуларингиз?
Ажрашиш учун турмуш қилдингизми?
Фарзандларни етимлик ҳиссини бериш учун ӯстирябсизми?
Эртага фарзандларингиз улғайганда ҳаммаси оилали бӯлганда  сиз ёлғизми яшайсиз қариганда?
Бир кун бу дунёдан вафот қилиб Ҳақни ҳузурига борганда эрнику қӯя турайлик фарзандлардан сӯралганизда баҳоналариз ӯтармикин ӯшанда?
Турмушингиз мустаҳкам ва ғалвасиз бӯлишини ҳоҳласангиз У мен учун нима қилди деган савол дар кӯра Мен у учун нима қилдим деган саволни ӯзизга кӯпроқ беринг.

ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА