Get Mystery Box with random crypto!

​​ Қурбон Ҳайит арафасида сизни чин дилимдан дуолар қилгим кел | TAQDIR IZMIDAN🦜🦜RASMIY KANAL

​​ Қурбон Ҳайит арафасида сизни чин дилимдан дуолар қилгим келди. Яхши тилакларимни тилагим келди. Хонадонингизга тинчлик, хотиржамлик, тан сиҳатлик, хайр ва
барокотини ёғдирсин. Ишларизга ривож, баракот ва роҳматларини сочиб,
нимаики уйлаган яхши ниятларингиз бўлса Роббим руёбини берсин!
Шу вақт давомида билиб билмай гапирган гапларимизни, нотўғри айтиб қўйган каломларимизни Ўзи кечирсин. Хақир санаган кичик гуноҳларимизни Саттор номи билан яширсин. Умрингизни зиёда қилиб, яхшиликлар устида бардавом қилсин.. Доим тинч бўлинг, соғ саломат бўлинг!
Ё Роббим.!
У дунёнинг, бу дунёнинг Молики ўзингсан.
Бу дунё лаззатларига берилиб қолишдан ва дунёни дўст тутиб, дил хасталигига йўлиқишимиздан Ўзинг сақлагин ва охират ишқини кўнглимизга солгин!
Ўзинг кечиргувчисан. Кечиришни яхши кўрасан
Ё РОББИМ !!!
Бандаларингга келган ва келаётган бало ва офатларни ўз фазлинг ва қудратинг билан қайтаргин!
Дилларимизни мукаммал иймон нурларинг билан тўлдиргин! Аллоҳумма Солли аъла Сайидина ва аъла алиҳи ва асхабиҳи ажмаъийн! Қурбон хайит айёмингиз муборак бўлсин.


@taqdir_izmidan_2022