Get Mystery Box with random crypto!

ДУО 'Дуо қилинг, этгум ижобат...' Ҳаққнинг сўзи ҳар вақт эру | TAQDIR IZMIDAN🦜🦜RASMIY KANAL

ДУО

"Дуо қилинг, этгум ижобат..."
Ҳаққнинг сўзи ҳар вақт эрур ҳақ!
Аммо дуо бўлсин ибодат,
Иймон, ихлос бўлсинлар барҳақ!

Ҳаққнинг ҳаққин айлангиз адо,
Амал қилинг Китобига ҳам,
Расулига бўлингиз фидо,
Суннатини ушлангиз маҳкам!

Қувиб солинг шайтон зотини,
Чин душманга қилмангиз шафқат,
Гар қилсангиз жаннат ёдини,
Унга лойиқ бўлингиз албат!

Гуноҳлардан тийилинг тамом,
Тайёр туринг ҳар вақт ўлимга,
Тергаб туринг нафсингиз ҳар он,
Шукур қилинг ҳар бир дамига!

Ибрат олинг ўликдан ҳатто,
Тирилтиринг ўлик қалбларни!
Шундай қалб-ла қилинган дуо,
Қайтаради албат қадарни...


@taqdir_izmidan_2022