Get Mystery Box with random crypto!

ТОНГГИ ТИЛАКЛАР. Эрта тонгда дўстларим, Қайноққина саломлар, | TAQDIR IZMIDAN🦜🦜RASMIY KANAL

ТОНГГИ ТИЛАКЛАР.

Эрта тонгда дўстларим,
Қайноққина саломлар,
Сизга эзгу тилаклар,
Тилагим бор одамлар.

Омон бўлинг ҳар доим,
Дунё тургунча туринг,
Йиғламанг сиз ҳеч қачон,
Доим жилмайинг, кулинг.

Юзингизни табассум,
Тарк этмасин саҳар, кеч,
Доим иззатда бўлинг,
Фақрликка тушманг ҳеч.

Топганингиз тўй бўлсин,
Сўйганингиз қўчқор қўй,
Қалбингизда имон-у,
Чеҳрангиз очсин чирой.

Меҳрларга йўғрилиб,
Оқил бўлсин замонлар,
Муҳаббатнинг боғида,
Гулламасин тиконлар.

Кундуз порласин қуёш,
Тунда ой-ю,юлдузлар,
Йигитлар бўлсин куёв,
Келин бўлсин ой қизлар.

Қувнаб,қувончга сиғмай,
Ўйнисинлар болалар,
Оталар дард кўрмасин,
Йиғламасин оналар.

Равнақ топиб ҳар гўша,
Диёримиз гулласин,
Юртимизни илоҳим,
Аллоҳ ўзи қўлласин.

Қалблар қувончга тўлсин,
Ҳар сония,ҳар онда,
Ҳамма бахтиёр бўлсин,
Гўзал ЎЗБЕКИСТОНДА.

Хуршид Карим.

​​ Яқинларга улашинг
​​


@Daftar_hoshiyasida_bitiklarim

@taqdir_izmidan_2022