Соғинтирган қадрдонларим! Яхшимисиз ё ёмонмисиз, Узр билан ўтар онларим, Юрибсизми соғ омонмисиз, Соғинтирган қадрдонларим! Унутмайман ўша хисларни, Бирга ўтган қайноқ онларни, Кўргим келди бугун сизларни, Соғинтирган қадрдонларим! Дилга ёқар эди сўзингиз, Меҳри тортган меҳрибонларим, Келмайсизми йўқлаб ўзингиз, Соғинтирган қадрдонларим! Яқинмисиз ёки йўл йироқ, Ҳар эсласам юракда титроқ, Хувуллайди боқсам ҳаммаёқ, Соғинтирган қадрдонларим! Кўздан пинхон бўлдингиз қуён, Умри лазиз шўх-шодонларим, Меҳмон бўлинг ёзай дастурхон, Соғинтирган қадрдонларим! Шум айрилиқ чақар бир чаён, Сиз-сиз отди қанча тонгларим. Дийдор куни айтингиз қачон, Соғинтирган қадрдонларим! @taqdir_izmidan_2022 102 viewsedited 01:11