Get Mystery Box with random crypto!

Қаранглар, ҳаётнинг тонглари гўзал, Гул юзин шабнами, чанглар | TAQDIR IZMIDAN🦜🦜RASMIY KANAL

Қаранглар, ҳаётнинг тонглари гўзал,
Гул юзин шабнами, чанглари гўзал,
Уфқнинг қизарган ранглари гўзал,
Ҳар отган тонгимиз, муборак дўстлар.

КЎНГИЛда бўлмасин, эй дўстим тугун
Ҳаётдан нолибон чиқармагин ун,
Кимнингдир ҳаёти тугади бугун,
Ҳар отган тонгимиз муборак дўстлар.

Бахт дея ўйламанг мол-дунё сочмоқ,
Йўқчилик дардидан йироққа қочмоқ,
Асл бахт — ҳар тонгда кўзларни очмоқ,
Ҳар отган тонгимиз, муборак дўстлар.

Ташвишлар битади, бўлманг гирёна,
Юракда янграсин, гўзал тарона,
Чин дилдан Аллоҳга айтинг шукрона,
Ҳар отган тонгимиз , муборак дўстлар!


@taqdir_izmidan_2022