Get Mystery Box with random crypto!

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Мен учун Қадри б | TAQDIR IZMIDAN🦜🦜RASMIY KANAL

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Мен учун Қадри баланд Қадрдонларим!
Омонмисиз, қадрдонлар?
Муродбахш ЖУМА тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин.

ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин


@taqdir_izmidan_2022