Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаётда қандай яшамоқдасан Умидсизликка тушма! Умидсиз | TAQDIR IZMIDAN🦜🦜RASMIY KANAL

Ҳаётда қандай яшамоқдасан

Умидсизликка тушма!

Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.

Ғазабланма!

Ғазаб фазилатларни барбод қилади.

Кек сақлама!

Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.

Маҳзун бўлма!

Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.

Ҳаргиз худбин бўла кўрма!

Аллоҳ таоло худбинларга яхшиликларини бермайди. Билгинки бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.

Билгинки сен ёмон деб ўйлаган нарса яхши, яхши деб ўйлаган нарса сен учун ёмон бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда Роббингга ҳамд айт, шукр қил.

Аллоҳ таоло айтади: Шоядки ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва шоядки ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ билади, сиз билмайсиз.
( Бақара 216-оят)


Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг


@taqdir_izmidan_2022