Get Mystery Box with random crypto!

Кето-диета ҳақида 5 та афсона (Янглиш тушунчалар) 1. Тўйинган | Taomlanish ilmi

Кето-диета ҳақида 5 та афсона
(Янглиш тушунчалар)

1. Тўйинган ёғлар юрак-қон томир тизимига салбий таъсир кўрсатади?!
Охирги тадқиқот натижаларига кўра ёғ кислоталари (омега) сақловчи маҳсулотларни ушбу тизимга зарари йўқ, қайтанга гормонларни нормал ишлаб чиқарилиши, иммунитетни мустаҳкамлаши, яллиғланишларни олиши исботланди.

2. Бош мияга глюкоза керак?!
Бундай эмас. Глюкозани альтернативи бор, у ҳам бўлса кетонлар. Қайтанга кетонлар мия учун соғлом ва фойдали ҳисобланади. Кето-диетада ёқилғи сифатида глюкоза эмас кетонлар ишлатилиши бош мия фаолиятини яхшилайди.

3. Кето-диетада холестерин миқдори ортади?!
Одатда кам углеводли диетада холестерин сифати ортади, яъни "ёмон" холестерин камайиб, "яхши" холестерин миқдори ортади. 2010 йилдаги тадқиқотда фойдали ёғларга бой диетага амал қилганлар атеросклероз касаллиги устидан ғалаба қозонган.

4. Кето-диета қалқонсимон без фаолиятини бузади?!
Агар кам углеводли диета тўғри ташкилланган бўлса қайтанга ушбу без иши яхшиланади, гормонлари меъёрига келади. Қалқонсимон без гормонларидаги дисбаланс семиришни асосий сабабларидан ҳисобланади. Шу сабабли кето-диетада қалқонсимон без иши яхшиланади ва озишга самарли таъсир кўрсатади.

5. Кето-диетада витамин ва минераллар етишмаслиги кузатилади?!
Қайтанга "Қуруқ" углеводлардан воз кечиш фойдали моддаларни организмда сўрилишини яхшилайди ва дефицит ҳолатни олдини олади.
Кето-диета тўйимли диета тури ҳисобланади!

Кето-диета марафони бошланиш санаси маълум бўлди!

28 май кунидан старт олади!
Нархи: 300,000 сўм

Қатнашмоқчи бўлсангиз: @drnootrivit га ёзинг.

Шошилинг, жойлар сони чекланган!

@taomlanish_ilmi