Get Mystery Box with random crypto!

​​​​Тўғри овқатланиш! 2–қисм 1–қисмини ўқиш 4–қадам: овқатла | Taomlanish ilmi

​​​​Тўғри овқатланиш!
2–қисм

1–қисмини ўқиш

4–қадам: овқатланиш режимини тартибга солиш.
Энг керакли ва қийин қисми. Лекин қанчалик қийин бўлмасин, Сиз бунга риоя қилмасангиз кўзланган мақсадга эриша олмайсиз!
Умумий кўриниши:
✓ Тўлақонли нонушта (07:00)
✓ Тамадди (10:00)
✓ Тушлик (13:00)
✓ Тамадди - 2 (16:00)
✓ Кечки овқат (19:00)
✓ Енгил тамадди (ухлашдан 1 соат олдин) творог, пишлоқ, йогурт.
Бу режим соат 06:00 да уйғониб, 22:00 да ухлашга ётадиганлар учун! Сизда бошқачароқ бўлса, ўзингизга мослашингиз мумкин.
Базис қоида шуки, хар 3 соатда (4 соатдан ортиқ эмас) ейишга харакат қилинг, лекин кичик порцияларда (200 г). "Соат 18:00 дан кейин ейиш мумкин эмас" қоидасини эсдан чиқаринг, бу "мода"дан қолган. Сабаби, нонушта ва кечки овқатни ўтказиб юборсангиз организмда моддалар алмашинуви секинлашади. Энг асосий 3 маҳал таомланиш тўлақонли бўлиши керак!
Бу режим сизга ортиқча тана вазнидан халос бўлишга ва тўлақонли организмга керакли моддаларни тушишига ёрдам беради.

5–қадам: хаёт тарзингизни ўзгартиришга азму-қарор қилиш!
Агар Сиз нафақат озишга балки эришган натижангизни сақлаб, нормал тана вазнини бутун умрга сақлаб қолишга ният қилган бўлсангиз яна бир қоидани эслаб қолишингиз керак. Қоида шуки, тўғри овқатланиш ҳаётингизни ажралмас бир қисмига айланиши керак, вақтинчаликка эмас! Сиз бутунлай ҳаёт тарзингизни ўзгартирмас экансиз, яна ортиқча тана вазни йиғилиб, ортидан турли касалликларга чалинаверасиз.
Диетани энг катта камчилиги: бунда асосан кам калорияли овқатлар ейишга ўтасиз, максимум 3-4 ҳафта амаллаб чидарсиз, кейин яна аввалги режимингизга қайтасиз. Бу вақтда 3-5 кг тана вазни камаяди, лекин бу ёғлар хисобига эмас, балки, ортиқча сув чиқиб кетади. Бунга сабаб углевод, ширинликлар, тузли нарсаларни кам истеъмол қиласиз, бу моддалар эса ўзида кўп миқдорда сув ушлайди. Кейин яна ейишни бошлаганизда аввалгиданда кўпроқ вазн кўпайганини кўрасиз.
Озмоқчи бўлганларга универсал тавсия: "тез" диеталарга ўтирган бўлсангиз, агар уни кўп маротаба такрорлашингизга қарамай эффект бермаган бўлса, ундай диеталардан воз кечинг. Эртами кечми барибир тўғри овқатланишга қайтишга мажбур бўласиз. Лекин бу вақтга келиб соғлигингизни йўқотасиз, моддалар алмашинувидаги муаммоларга дуч келасиз.
Соғлом турмуш тарзига, тўғри овқатланишга ўтинг, ўзингизни ҳар хил диеталар билан қийнаманг ва алдаманг!

2–ЭТАП: бу этап сизга маҳсулотларни обдон ўйлаб танлашга ва уларни кун давомида тўғри тақсимлашга ёрдам беради ва яна бунда тўғри овқатланишга ўтишингиз учун яхши йўлдош бўла оладиган фойдали одатлар қўшилади.
2–этапга бир ойдан кейин, 1–этапга амал қилишга тўлиқ ўтганингиздан сўнг ўтишингиз мумкин. Ҳоҳласангиз бирдан ўтинг, бу албатта сиздаги шижоатга боғлиқ!

Давоми бор...

Таомланиш илми