Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿ТАНҚИД ВА ТАРАҚҚИЁТ

Telegram kanalining logotibi tanqidvataraqqiyot — 🇺🇿ТАНҚИД ВА ТАРАҚҚИЁТ Т
Telegram kanalining logotibi tanqidvataraqqiyot — 🇺🇿ТАНҚИД ВА ТАРАҚҚИЁТ
Kanal manzili: @tanqidvataraqqiyot
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.10K
Kanalning ta’rifi

📺💻Ушбу канал орқали биз ватанимизнинг тараққий этишига халал берувчи салбий иллатлар ва ижобий янгиликлар ва бошқа турли хил видеолар ҳамда мақолалар жойлаштириб борамиз!

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-21 13:49:38
Ёз фаслининг жазирама кунларида газ босимини 200 дан ошириб юборилиши сабабли, автомобиллар газ куйиш шахобчаларида портлашига содир булмокда.
Хурматли хайдовчи узингни ва атрофингдагиларни эхтиёт кил.

Каналга обуна бўлиш учун:
@Tanqidvataraqqiyot
1.7K viewsedited  10:49
Ochish/sharhlash
2022-07-17 20:54:31
РАСМИЙ: Мудофаа вазирлиги баёноти

Ижтимоий тармоқларда Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига учинчи марта ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур мазмунда тарқатилаётган хабарлар ёлғон бўлиб, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегараси Ўзбекистон ҳарбийлари томонидан тўлиқ назорат қилинган, вазият барқарор.

Фуқароларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликлари ва расмий манбаларга таянишларини сўраб қоламиз.

Каналга обуна бўлиш учун:
@Tanqidvataraqqiyot
1.5K viewsedited  17:54
Ochish/sharhlash
2022-07-17 07:12:59
Афғонистондан Ўзбекистонга снаряд учирган гуруҳ ушланди — видео

Термиз шаҳридаги Мажнунтол маҳалласига 5 июль куни Афғонистон томондан снарядлар келиб тушганди. Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид бу ҳужумни уюштирган гуруҳ қўлга олинганини хабар қилди.

Маълум бўлишича, мамлакат махсус куч тузилмалари Қундуз вилоятидаги операция давомида «Хаворижлар» марказини топиб, йўқ қилган.

«Кеча тунда Қундузнинг Имом Соҳиб туманидаги Қанжағэ ҳудудида Ислом Амирлиги (Афғонистон)нинг махсус бўлинмалари ‘Хаворижлар’ марказини топиб, йўқ қилди.

Ушбу операцияда 3 нафар хавориж ўлдирилди, беш нафари тириклайин қўлга олинди. Уларнинг автомашиналари ва қуроллари мусодара қилинди. Яқинда улар Ўзбекистон ва Тожикистонни ракета ҳужумлари билан нишонга олганди», — деб ёзади Мужоҳид.

Эслатиб ўтамиз, 5 июль кунги снарядлар ҳужуми пайтида портлашлар содир бўлмагани ва оқибатда ҳеч ким ҳалок бўлмагани маълум қилинганди.

Каналга обуна бўлиш учун:
@Tanqidvataraqqiyot
1.6K viewsedited  04:12
Ochish/sharhlash
2022-07-16 15:59:21
Янгиланаётган Конституциянинг амалдаги Конституциядан фарқли жиҳатлари нимада?

АМАЛДА:
52-модда.
Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

ЯНГИ ТАҲРИР:
52-модда.
Ватанга содиқлик муқаддасдир. Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

Каналга обуна бўлиш учун:
@Tanqidvataraqqiyot
1.4K viewsedited  12:59
Ochish/sharhlash
2022-07-06 13:51:50 АҚШ Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди

Америка Қўшма Штатлари Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан хавотир билдириб, барча тарафларни зўравонликдан тийилиб, зиддиятларни тинч йўл билан ҳал этишга ундамоқда.

"Биз яқинларини йўқотган оилаларга таъзия билдирамиз ва жароҳатланганларга ҳамдардмиз", - дейди Нед Прайс, Давлат департаменти матбуот котиби.

"АҚШ Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар амалга оширишилиши тарафдори ва давлатнинг бу борадаги ҳаракатларини қувватлаймиз. Ҳукуматни фундаментал ҳуқуқларни, жумладан тинч йиғилиш ва фикр билдириш эркинлигини ҳимоя ва ҳурмат қилишга ундаймиз. Булар Ўзбекистоннинг халқаро майдонда ўз зиммасига олган мажбуриятлари", - дея эслатмоқда Давлат департаменти.

Қорақалпоғистондаги ҳуқуқбузарликлар, қонунбузарликлар ва зўравонликлар тўлиқ, ишончли ва шаффоф тарзда тафтиш қилиниши керак. Текширув ва тергов халқаро нормалар асосида олиб борилсин, дейилади баёнотда.

"Қўшма Штатлар азалдан Ўзбекистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаб келади ва шу позицияда қатъий", - дейилади Давлат департаменти баёнотида.

Каналга обуна бўлиш учун:
@Tanqidvataraqqiyot
1.2K viewsedited  10:51
Ochish/sharhlash
2022-07-05 19:01:00
Ташқи ишлар вазирлиги баёноти

Жорий йилнинг 5 июль куни Тахминан соат 16:20 да Aфғонистон ҳудудидан Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга бешта ракета ўқлари учиб ўтгани ҳақида хабар берилган.

Қайд этиш жоизки, снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмаган, натижада қурбон бўлганлар ва ҳеч қандай зарар йўқ. Термиз шаҳридаги “Мажнунтол” маҳалласида жойлашган тўртта хусусий уйга кичик зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонидан топилган. Топилган снарядлар сапёрлар томонидан зарарсизлантирилди.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Aфғонистон томони билан биргаликда ушбу ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Каналга обуна бўлиш учун:
@Tanqidvataraqqiyot
3.3K viewsedited  16:01
Ochish/sharhlash
2022-07-02 13:06:37
#ОГОҲЛИК

• Рангли инқилобнинг усулларидан бири халқ орасига ўзларидан бўлган провакаторларни стратегик услубда жойлаштириш!
• Қизил футболкадаги шахсларга диққат қилинг!
• Улар қичқириқ, қарсак ва тош отиш каби ишларни бошлаб беришади ва содда инсонларни ҳиссиётларига тегиб, ғалаёнга келтиришади.
• Қорақалпоқ қардошларим!
• Сизга озодлик ваъда қилаётганлар аслида сизни қул деб ҳақорат қилаётганлар!
• Чунки зотан сиз озодсиз!
• Алданманг!

Каналга обуна бўлиш учун:
@Tanqidvataraqqiyot
2.0K viewsedited  10:06
Ochish/sharhlash
2022-07-02 11:05:00
#Конституция

Конституциявий ислоҳотларга муносабат.

Каналга обуна бўлиш учун:
@Tanqidvataraqqiyot
1.8K viewsedited  08:05
Ochish/sharhlash
2022-06-30 16:14:18 Конституциямизнинг 70-75 моддаларини ўзгартириш таклифи, баъзи қорақалпоқ дўстларимизда – қардошларимизда маълум хавотирларга сабаб бўлибди. Мен ҳар доим минтақада интеграция, бирлашув тарафдори бўлганман. Ўзбекистонни Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон билан, қолаверса, Озарбайжон ва Туркия билан стратегик яқинлашуви, иттифоқчилиги, бирлиги тарафдори бўлганман!
*
Ўзбекистонни давлат тузулмаси, собиқ СССР даврида, онгли равишда зиддиятлар билан расмийлаштирилган эди. Ўзбекистон, ўзбеклар тарихда ҳеч қачон қорақалпоқ жигарларимизга жабр-зулм қилмаган. Аксинча, тарихда қорақалпоқ жигарларимизнинг аждодларига жабр-зулм бўлганда, хоразм хонлари бу жигарларимизни асраб қолишган эди.
*
Бугун ҳам Ўзбекистон қорақалпоқ жигарларимиз ўзлигини сақлаб, ривожлантириш йўлидан кетаяпти. Биз, бир бир миллат, бир давлатмиз! Таклиф қилинаётган ўзгариш – ушбу бир халқни, қардошликни, жондошликни орасига раҳна солиши мумкин бўлган ташқи кучларга фитналар учун имкон бермаслик ниятида бўлаяпти. Ўзбекистон қорақалпоқ ўзлигига, тилига ва маданиятига босим қилмаган ва қилиш нияти ҳам йўқ!
*
Пост-совет ҳудудида бўлаётган провокацияларни кўриб туриб, бу масалада бирлигимизга қарши бўлган ташқи кучларга имкон бермаслик керак. Асоссиз хавотир олаётган қардошларимизга мурожаатим шуки, глобаллашган дунёда, Ўзбекистон қорақалпоқ ўзлигига, тили ва маданиятига бўлган ҳурмат-эҳтиром, бўлган ва ошиб боради.

Камолиддин Раббимов.


Каналга обуна бўлиш учун:
@Tanqidvataraqqiyot
1.6K viewsedited  13:14
Ochish/sharhlash
2022-06-30 10:36:07 КОНСТИТУЦИЯВИЙ ИСЛОҲОТ НИМАГА КЕРАК?

Хозирги айни глобаллашув даврида тараққиётимизга тўсиқ бўлувчи, янги қонунларга муҳтож бўлган, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари конституция даражасида мустаҳкаланмаган бир вақтда, ушбу ислоҳот ва шаҳсан президент ушбу ташаббусни илгари суриб, «Жамиятда инсон қадри ва ҳуқуқлари, инсоннинг эркин фикрлаши ва ўз сўзини айта олишини таъминлаш, халқимизга энг муносиб шароитларни яратиб бериш бу бизнинг бурчимиз ва мақсадимиздир» деган сўзлари, ҳар қандай ақли бутун самимий инсонлар қалбида қувонч ва муҳаббат уйғотиши табиий албатта.

«Гуруч курмаксиз бўлмайди» деганларидек, айрим кимсалар конституциявий ислоҳот нимага керак деган сўзлар билан, халқимиз мафкурасида салбий фикр уйғотишга ҳаракат қилаётгани бор гап. Уларнинг айтаёган сўзлари эса жуда кулгули. Ўзгартирилаётган олтмиш олтита модда қолиб, «Президентлик муддатини беш йилдан, етти йилга узайтирилиш аҳмоқлик» дея калтабинлик ила фикр билдиришмоқда.

Мана шундай калта ўйлаб фикр билдираётганларга айтмоқчимиз!

Ўзбекистон шароитида беш йил ичида таъбир жоиз бўлса йигирма йиллик ақлбовар қилмас ижобий ўзгаришлар қилган давлат раҳбарини, халқимиз ўз ҳоҳиш ва иродаси билан қўллаб-қувватламоқда. Яхши президент ҳар бир давлат халқига керак бўлганидек, бизнинг халқимиз ҳам мана шундай халқпарвар инсон давлат раҳбари лавозимида узоқ йиллар раҳбарлик қилиб, халқимиз учун яна ҳам кўпроқ хизмат қилишини ҳоҳламоқда. Зотан тарихдан маълумки ота-боболаримиз ҳам айни мана шундай давлат раҳбари бўлишини орзу қилишгани ҳеч кимга сир эмас.

Икки учта ғаламис, халқ фикрини чалғитиш учун қанчалик чиранмасин, халқимиз ўз фикри ва ўз сўзига таяниб ушбу таклифни илгари суришмоқда.

Зотан миллат келажаги учун ўз куч-ғайратини, соғлиги ва умрини фидо қилган ҳолда ватан равнақи йўлида тун-у кун, хизмат қилаётган бундай инсонларни халқимиз қадрлайди, эъзозлайди ва доим қўллаб қувватлажак. Зеро халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир!!

Амоле айрим ақлиноқис биомусурлар, конституциявий ислоҳотларнинг нақадар керак эканлигини билсада, қаршилиқ қилишда давом этаверади, сабаби улар миллат равнақини, халқ фаровонлигини кўра олмайдиган биомусурдир.


Каналга обуна бўлиш учун:
@Tanqidvataraqqiyot
1.6K views07:36
Ochish/sharhlash