Get Mystery Box with random crypto!

H

Telegram kanalining logotibi talimxodimi — H H
Telegram kanalining logotibi talimxodimi — H
Kanal manzili: @talimxodimi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

◾️ Халқ таълими ходимлари ва ўқитувчилар учун энг сўнгги хабарлар канали.
👨‍💻 Мурожаат: @KYuksalish_aloqabot

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-22 16:05:35 Мактабларда давомат инсон омилисиз юритилади

2025 йил 1 сентябрга қадар барча мактабларга назорат камералари ўрнатилиб, биометрик идентификация тизими жорий қилинади

"Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг

https://t.me/+9H9YVYxQD842YzRi
6.8K views13:05
Ochish/sharhlash
2022-09-21 19:20:47
Қадрли ўқитувчи! Сизга бир саволимиз бор:

— дарс тақсимоти қилдингиз,
— иш режалар тайёр,
— Kundalik.com ҳам тайёр.

Энди сизга нима керак?

Дарсингизни сифатли бўлишига ёрдам берадиган, проектор ёрдамида кўрсатиладиган, амалдаги дарсликлар асосида тузилган, „Онлайн-мактаб“ лойиҳасидаги телевизорда намойиш этиладиган тақдимотларга ўхшаш тақдимот керак.

Ана шу ишни «Ўзбек тили» канали муаллифлари қилишибди

Она тили ва адабиёт, ўзбек тили (рус синфларда) фанларидан қуйидаги синфлар учун тақдимот (презентация)лар тайёрлашибди:
5-синф | 8-синф | 9-синф | 11-синф

Тақдимотларни дарсингизда қўллаб кўринг ва ҳар бир дарсингизни очиқ дарсдек ўтказинг

ДИҚҚАТ! Ҳозирча 5-8-9-11-синфлар тайёр. 6-7-10-синфлар ҳам янги Миллий ўқув дастури асосида энди тайёрланяпти. Слайдларни тўлиқ сотиб олган устозларга ушбу синфлар тузиб тугатилиши билан дарҳол етказиб берилади

Нархлар ҳақида:
https://t.me/uzbek_tilim_slaydlar/438

Мурожаат учун:
@NuraddinRaxmanov
+998 (93) 756-23-33


Батафсил: @uzbek_tilim_slaydlar
5.9K views16:20
Ochish/sharhlash
2022-09-20 20:50:43
Metodbirlashma nima va u qanday tuziladi?

Quyidagi video orqali metodbirlashma faoliyati tashkil etish, metodbirlashma aʼzolarining faoliyati va ish hujjatlarini yuritish haqida bilib olasiz.
@uzteachers
8.8K views17:50
Ochish/sharhlash
2022-09-19 20:50:42 "Табиий фанлар"дан дарс бераётган Биология, География, Физика фани ҳамда Бошланғич синф ўқитувчиларининг амалдаги тоифаси "Табиий фанлар"га ҳам бевосита татбиқ қилиниши тўғрисида кўрсатма хат.

БAРЧAГA УЛAШИНГ

"Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг

https://t.me/+9H9YVYxQD842YzRi
7.8K views17:50
Ochish/sharhlash
2022-09-19 19:02:56 Пенсия ёшига тўлган педагог кадрлар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди, аттестациядан ўтганлик муддати тугашидан қатъи назар уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими) сақлаб қолинади ҳамда мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича уларга ҳақ тўланади.

Шунингдек, навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган ходимлар рўйхати билан низомнинг 6-бандида батафсил танишишингиз мумкин.

БAРЧAГA УЛAШИНГ

"Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг

https://t.me/+9H9YVYxQD842YzRi
6.8K views16:02
Ochish/sharhlash
2022-09-19 06:19:21 ЎҚИТУВЧИНИНГ ДАРСИГА ХАЛАҚИТ БЕРГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОРМИ?

Assalomu alaykum! O'qituvchilarning darsi profilaktika inspektorlari tomonidan bo'linganda, qayerga murojaat qilish maqsadga muvofiq?

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197 прим 5 моддасига асосан таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сиз мазкур ҳолатда туман прокуратурасига шикоят қилинг.

Manba: Yurist maslahati

БAРЧAГA УЛAШИНГ

"Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг

https://t.me/+9H9YVYxQD842YzRi
10.7K views03:19
Ochish/sharhlash
2022-09-08 06:37:21 Ўқитувчи ва тарбиячиларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича топшириқ берилди

​Таълим тизими ходимларининг бепул тиббий кўриги масаласида бугун Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Иноятов билан мулоқотда бўлдим.

Қонунда ушбу тизим ходимлари учун мажбурий тиббий кўрик бепул эканлиги кўрсатилишига қарамай турли важлар билан бу қонун талаби бажарилмай, ходимлар ўз ҳисобларидан тиббий кўрикдан ўтиб келишмоқда эди.

Ушбу масалада яқинда Соғлиқни сақлаш вазири, Халқ таълими вазири, Молия вазири, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири номига депутатлик сўрови киритган эдим.

Мулоқотда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари биз кўтарган ушбу масала ўрганилгани ва асосли эканлигини инобатга олиб, зудлик билан вилоятлардаги Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва тиббий марказларга Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ва тарбиячиларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича топшириқлар берилганини билдирди.

Бу ҳақида тармоқларда ҳам эълонлар чиқарилмоқда экан.

Шунингдек, молиявий масалаларни ҳал этиш ҳақида Вазирлар Маҳкамаси томонидан Молия вазирлигига тегишли топшириқ ҳам берилибди.

Ниҳоят қонунда кафолатланган ҳуқуқнинг амалда ҳам таъминланишига эришилаётгани бизни ҳурсанд қилмоқда. Ҳар қалай ҳаракатларимиз зое кетмабди.

Энди ўқитувчи ва тарбиячиларни тезроқ бепул тиббий кўрикдан ўтишга чақирамиз.

: @deputat_kusherbayev

БAРЧAГA УЛAШИНГ

"Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг

https://t.me/+9H9YVYxQD842YzRi
4.2K views03:37
Ochish/sharhlash
2022-09-06 18:59:02 Kundalik.com ота-оналар ва мактаб ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида жорий қилинган таълим ресурси саналади

Kundalik.com — рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчиларнинг давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундаликнинг электрон шаклларида юритиш имконини яратади. Унинг ёрдамида статистик ҳисоботлар автоматик тарзда юритилади ва қўлда ёзиш шарт эмаслиги боис вақт беҳуда сарфлашнинг олди олинади.

Мазкур тизим Ўзбекистоннинг ички интернет тармоғи — TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланиладиган интернет-трафик сарфланмайди. Шу билан бирга тизим интернет тармоғи етиб борган ва яхши алоқа сифати таъминланган ҳудудлардаги мактабларгагина жорий қилинган. Табиийки, интернет алоқаси мавжуд бўлмаган (масалан, тоғли қишлоқлар) ҳудудлардаги мактаблар анънавий кундалик дафтарларидан фойдаланиши давом этмоқда.

Kundalik.com мажбурийми?

Kundalik.com тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрий саналади. Фойдаланувчилар тўғрисидаги барча маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу эса ўқув жараёнларига алоқадор барча иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари ишончли ҳимояда эканлигини англатади.

Мазкур тизимнинг афзалликлари шундаки, бу орқали, аввало, ўқитувчининг вақти тежалади, уларга электрон журналдан фойдаланиш бепул тақдим этилади. Мисол сифатида айтиш лозимки, қатор ривожланган мамлакатлар ўқитувчилари бунинг ёрдамида ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежайди. Мазкур тежалган вақтни эса ўқитувчи болалар билан ижодий шуғулланишга ёки қўшимча ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфлаши мумкин.

Тизимга аъзо бўлиш нархи қанча?

Kundalik.com лойиҳаси тўлиқ инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб, дастурий маҳсулотни яратиш, уни мактабларга жорий этиш, сақлаш ва ривожлантириш учун бюджет маблағлари сарфланмайди.

Мазкур электрон кундаликнинг нархи Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан қоғоз кундалик нархига мос тарзда белгиланган ҳамда йилдан йилга арзонлаштирилиб борилмоқда. Хусусан, 2020 йилда унинг йиллик обуна нархи (365 кун) 9200 сўм этиб белгиланган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 8600 сўмни, 2022 йилда 8000 сўмни ташкил этмоқда.

Ота-оналар учун қандай қулайликлари бор?

Таъкидлаш лозимки, Kundalik.com тизими ота-оналар учун қатор қулайликларни яратади. Жумладан, онлайн тарзда:

• фарзандларининг дарсга қатнашаётгани;
• дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани;
• эртанги кунги уй вазифалари хусусида тезкор маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Kundalik.com тизими ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлигини таъминлашда ишончли кўприк бўлиб хизмат қилади.

БAРЧAГA УЛAШИНГ

"Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг

https://t.me/+9H9YVYxQD842YzRi
3.5K views15:59
Ochish/sharhlash
2022-09-06 17:43:14
Диққат!
Ўқитувчилик касбидаги энг муҳим нуқта нима?


Ҳар бир ўқитучи: Дарсни шовқинсиз ўтиш, дарс жараёнини қизиқарли қилиш ва барча учун севимли устоз бўлишни истайди! Лекин бирор бир замонавий метод билмасангиз бу орзуларни тушингизда кўраверинг.)

Шу вазиятда сизга, «Креатив педагог» интенсив курси орқали «нақд 70 та метод» ни ўрганишни тавсия этамиз! Бу орқали сиз:

Синфни 1 дақиқада тинчлантириш;
— Саёҳат методи орқали қийин мавзуни тушунтириш;
— Автофокус методи билан барчанинг диққатини дарсга қаратишни ўрганасиз!

Хуллас, ўқувчиларингиздан ҳар дарс сўнгида «дарсимиз жуда тез тугаб қолди» деган фикрларини эшитавериб, «мазза» қиласиз!

Бунинг учун ҳозироқ кўк ёзувга босинг ва креатив педагоглар каналига обуна бўлинг:

https://t.me/+mhcqooIjQhwyMTFi
2.9K views14:43
Ochish/sharhlash