Get Mystery Box with random crypto!

Устозга эҳтиром Илк бора қўлимга ушлатиб қалам, Она деб ёзишн | H

Устозга эҳтиром

Илк бора қўлимга ушлатиб қалам,
Она деб ёзишни ўргатди, устоз.
Жажжи юрагимга бериб зиёни,
Ватан деб ёнишни ўргатди, устоз

Навоий сабоғин ўргатган онда,
Фарҳоддай мард, жасур бўлганди, устоз.
Қодирийни айблаб отишган дея,
Муштини алам-ла тукканди, устоз.

Устозим сочига қўнибди қиров,
Олсинлар сочимнинг толаларини.
Меҳрли кўзлари нурдан қолибди,
Берайин кўзимнинг қораларини.

Устозим дилида, қалбида мангу,
Ўзбекнинг шарқироқ қони оқади.
Устозим тилида ширин бир туйғу,
Шунинг учун ул зот кулиб боқади.

Устоз-чун жонимни айлагум фидо,
Ул зот мени илмга қилдилар гадо.
Маърифат йўлида, билим йўлида,
Қанийди бир умр бўлсайдим адо.

Сохта қалам билан, сохта тил билан,
Устози шаънига шеър битди деманг.
Шогирд Сарв покиза асл дил билан,
Меҳрибон устозин мадҳ этди холос.

Она тили ва адабиёт ўқитувчиси Муяссар Джураева

БAРЧAГA УЛAШИНГ

"Халқ таълими ходимлари"
каналига аъзо бўлинг

https://t.me/+9H9YVYxQD842YzRi